Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Ўтган йили Қозоғистонда деярли 650 минг тонна нон ишлаб чиқарилди

12 Февраль 2021 10:08

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги озиқ-овқат маҳсулотларининг айрим турларини қайта ишлаш ва ишлаб чиқариш кўпайганлигини қайд этмоқда, деб хабар беради Kazinform вазирлик матбуот хизматига таяниб.

Коронавирус пандемиясига қарамай, Қозоғистонда 2020 йилнинг 12 ойида буғдой ишлаб чиқариш деярли 42 фоизга - 4,3 дан 6,1 минг тоннагача, қайта ишланган гуруч эса 20 фоизга - 166 дан 200 минг тоннагача ўсди. Крахмал 2019 йилга нисбатан 14,4 фоизга (32,6 дан 37,3 минг тоннагача), макарон маҳсулотлари - 6,3 фоизга (168,3 дан 178,8 минг тоннагача), қандолат маҳсулотлари - 2,6 фоизга (237,9 дан 244,2 минг тоннагача), ун - 1,6% (3,27 дан 3,32 миллион тоннагача), маргарин - 1 фоизга (62,4 дан 63 минг тоннагача) ишлаб чиқарилган.

Ўтган йилда 644,6 минг тонна нон ишлаб чиқарилди.

Калит сўзлар: Ишлаб чиқариш, ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Юқорига