Об-ҳаво
Астана -21 °С
Алматы -3 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Ўтган суткада Қозоғистонда 907 одам коронавирус юқтириб, 929 одам соғайган

8 Август 2020 13:00

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда кеча умуман ушбу ҳафтадаги ижобий тенденция сақланиб қолди, деб хабар беради Kazinform.

coronavirus2020.kz сайтининг маълум қилишича, ўтган сутка давомида Қозоғистонда 907 одам коронавирус юқтирган, шундан 445 нафари клиник белгиларсиз ташувчилар сифатида рўйхатга олинган.

Шунингдек, ўтган суткада Қозоғистонда 929 бемор ушбу инфекциядан соғайиб чиққан.

Айни дамда мамлакатда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар жами сони 97 829 нафарни ташкил этмоқда. Шундан 71 609 нафари соғайиб чиққан, 1058 нафари эса вафот этган.
Калит сўзлар: ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тиббиёт,
Юқорига