Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Ўтган куни Ўзбекистонда 846 кишида коронавирус аниқланди

17 Август 2021 13:29

TASHKENT. Kazinform - Кеча кун давомида Ўзбекистонда 846 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. 6 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, душанба куни 407 кишида пневмония қайд этилди, 3 нафар пневмония бемори вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб Kazinform хабар беради.

16 август куни Ўзбекистонда 846 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. COVID-19 расман қайд этилганлар сони жами 144 764 нафарга етди.

Касалликдан соғайганлар жами 137 457 (+885) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 987 нафарни ташкил қилди.

Бундан ташқари, ССВнинг маълум қилишича, душанба куни 407 кишида пневмония қайд этилиб, жами беморлар сони 18 802 нафарга етди.

Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 126 нафарга етди.


Калит сўзлар: Марказий Осиё, Тиббиёт,
Юқорига