Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Ўтган етти ой ичида Ўзбекистонга 1,4 млн мобил телефон импорт қилинган

27 Август 2021 13:34

TASHKENT. Kazinform – 2021 йил январь-июль ойлари мобайнида Ўзбекистонга чет эллардан 1,4 млн мобил телефон импорт қилинди, деб хабар беради Kazinform UzAга таяниб.

ЎР Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган етти ой мобайнида Ўзбекистонга импорт қилинган телефонларнинг аксарияти 11 мамлакатдан олиб келинган, умумий қиймати 94,3 млн долларни ташкил этган.

Телефонлар импорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1 млн донага ошди.

Ўзбекистонга мобил телефонларни энг кўп импорт қилган давлатлар:

Хитой - 896,4 минг дона;

Вьетнам - 257,5 минг;

БАА - 148,8 минг;

Ҳиндистон - 48,6 минг;

Қозоғистон - 45,0 минг;

Россия - 967 дона;

Корея - 700 дона.


Калит сўзлар: Ахборот технологиялари, Марказий Осиё,
Юқорига