Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Ўтган ҳафтада дунё бўйлаб 9000 одам коронавирус туфайли вафот этди

27 Май 2022 15:52

NUR-SULTAN. Kazinform – Сўнгги ҳафтада дунёда коронавирус инфекциясидан вафот этганлар сони 11 фоизга камайди. Ўтган ҳафтада 9000 ўлим қайд этилган. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълум қилди, дея хабар беради Kazinform COVID-19 тарқалишига қарши кураш идоралараро комиссиясига таяниб.

«Коронавируснинг Омикрон ва бошқа штаммлари ҳолатида касаллик кўпинча енгил ёки ўртача оғир ўтади. Шунинг учун одамлар кўпинча коронавирус ва гриппни чалкаштириб юборишади ва ПЗР тестига мурожаат қилмайдилар. Шу муносабат билан касалликнинг объектив ҳолатини фақат касалхонага ётқизилган беморлар ва ўлим даражасига қараб баҳолаш мумкин. Ўтган ҳафтада дунё бўйлаб коронавирусдан 9000 та ўлим қайд этилган, сўнгги 7 кун ичида бу кўрсаткич 11 фоизга камайди», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ пандемия бошланганидан бери дунё бўйлаб 6,2 миллион киши эпидемиядан вафот этганлиги ҳақида хабар бергандик.

Юқорига