Об-ҳаво
Астана 15 °С
Алматы 19 °С
Валюта курси
USD 412.55
EUR 468.66
RUB 5.79
CNY 58.80

Тезкор-штаб: 1600 та ўпкани сунъий шамоллатиш аппарати ва 800 та тез ёрдам машинаси сотиб олинади

9 Июль 2020 18:49

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ерали Туғжанов бошчилигидаги COVID-19 масалалари бўйича тезкор-штаб йиғилишида мамлакатда зудлик билан ҳал қилиниши зарур бўлган масалалар кўриб чиқилди, дея хабар беради Kazinform ҚР Бош вазирининг матбуот хизматига таяниб.

Улар орасида:

- дори-дармонларни ҳудудларга тезкор етказиб бериш учун норматив-ҳуқуқий базани қабул қилиш;

- қўшимча 1600 та ўпкани сунъий шамоллатиш аппаратларни, 800 та тез тиббий ёрдам хизмати автомашиналари, шунингдек ушбу ҳафтанинг охирига қадар етказиб берилиши кутилаётган энг керакли дорилар (парацетамол, азитромицин, цефтриаксон, осельтамивир ва бошқалар) сотиб олиш;

- коронавирусга қарши курашда иштирок этадиган тиббиёт ходимларига нафақа тўлашни давом эттириш.

Шунингдек, тезкор-штаб йиғилишида Атирау, Манғистау, Ғарбий Қозоғистон, Қарағанди вилоятлари ва Нур-Султан шаҳридаги санитария-эпидемиология ҳолати алоҳида кўриб чиқилди.

Ҳар бир минтақада ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги муаммоли масалалар ҳақида хабар берди ва мавжуд вазиятни яхшилаш бўйича аниқ чоралар ишлаб чиқди.

Тезкор-штаб йиғилишида, айниқса, Атирау вилоятида санитария-эпидемиология ҳолати, COVID-19 касаллиги кўпайганлиги сабабли қониқарсиз эканлигини таъкидлади.

Е. Туғжанов Атирау вилояти ҳокимига вазиятни яхшилаш бўйича комплекс чора-тадбирларни, шу қаторда қўшимча чеклов чораларини кўришни топширди.

Шунингдек, Бош вазир ўринбосари вилоят ҳокимларига карантин чораларига риоя қилиниши устидан қаттиқ назорат ўрнатилишини, иложи борича тезроқ қўшимча юқумли касалхоналарни ташкил этишни, зарур жиҳозларни (ўпкани сунъий шамоллатгич аппаратлар, компьютер томографияси ва бошқалар) сотиб олишни, шунингдек, ПЗР лабораторияларининг имкониятларини оширишни топширди.

«Биз ҳар бир минтақадаги вазиятни Тезкор штабнинг махсус назорати остида ушлаб турамиз. Биз ҳар куни республика миқёсида ҳам, минтақавий миқёсда ҳам эшитиш ва аниқ амалий чораларни кўриш билан ишлашда давом этамиз», - дея хулоса қилди Е.Туғжанов.

Калит сўзлар: Жамият, Тиббиёт,
Юқорига