Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Террорчилик ҳужумлари ортида ким турганини аниқлаш ўта муҳим – ҚР Президенти

11 Январь 2022 13:46

NUR-SULTAN. Kazinform - Террорчилик хуружлари ортида турганлар билан курашиш жуда муҳимдир. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Парламентнинг ялпи мажлисида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Террорчилик ҳужумлари ортида ким турганини аниқлаш ўта муҳим. Яна бир ўта муҳим жиҳат - нега давлат жангариларнинг ухлаб ётган уяларини аниқлай олмади? Нима учун мамлакатимиз ҳудудида ноқонуний қуроллар ва махсус техникалар кўп? Нега терроризм объектларини аниқлаш ва зарарсизлантириш бўйича яширин иш олиб борилмаяпти?», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Давлат раҳбари махсус тергов-тезкор гуруҳи ўз ишини самарали ва тўлиқ бажариши, фожианинг барча сабаблари ва тафсилотларини очиб бериши зарурлигини таъкидлади.

Калит сўзлар: Мажилис, Сенат,
Юқорига