Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Теннис: Қозоғистонлик Анна Данилина Сидней турнирида ғолиб чиқди

15 Январь 2022 11:50

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонлик Анна Данилина Сидней WТА 500 турнирининг жуфтлик баҳсларида ғолиб чиқди, дея хабар берflb Kazinform мухбири.

А.Данилина бразилиялик Беатрис Хаддад Майя билан биргаликда сўнгги беллашувда германиялик Вивиан Хайзер – венгриялик Панна Удварди билан бош соврин учун баҳслашди.

Биринчи партияда Германия-Венгрия жуфтлиги устунлик қилди - 6:4.

Иккинчи сетда Анна ва Беатрис брейк билан олдинга чиқиб олишди - 2:0. Якунда устунликни сақлаб қола олди - 7:5.

Супертай-брейкда ҳам улар 4:0 ҳисобида олдинга чиқиб олишди. Ўйин охирида улар бирнеча матчболдан фойдалана олмади, лекин ғалаба қозонди - 10: 8.

1 соат 36 дақиқа давом этган баҳсда рақиблар иккитадан брейкдан фойдаланишди.

Шу тариқа, Анна Данилина ўз фаолиятида илк бор жуфтлик баҳсларида WТА 500 чемпиони бўлди. Энди у Австралия очиқ чемпионатида иштирок этади.

Аввалроқ, Анна Данилина Сидней турнири финалига чиққани, Австралия очиқ чемпионатида қозоғистонлик теннисчиларнинг рақиблари аниқлангани ҳақида хабар берган эдик.

Муаллиф: Елжан Ерали


Калит сўзлар: Спорт,
Юқорига