Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Теннис: Қозоғистонлик Анна Данилина Дубайдаги турнирда ғолиб чиқди

28 Ноябрь 2021 10:12

DUBAI. Kazinform – Қозоғистонлик Анна Данилина Дубайда бўлиб ўтган ITF W 100 турнирининг жуфтлик баҳсларида ғолиб чиқди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Мазкур мусобақанинг биринчи ракеткалари сифатида қайд этилган А.Данилина ва словакиялик Виктория Кузьмова финалда россиялик Ангелина Габуева – Анастасия Захарова билан бош соврин учун баҳслашди.

Биринчи партияда россиялик жуфтлик 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди.

Иккинчи сетда А.Данилина ва В.Кузьмова жавоб қайтаришди - 6:3. Кейин эса супер тай-брекда ғалабани қўлга киритди - 10:2.

Беллашув 1 соат 27 дақиқа давом этди.

Шу тариқа, А.Данилина жуфтлик баҳсларида навбатдаги унвонини қўлга киритди.

Калит сўзлар: Спорт,
Юқорига