Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Теннис: Қозоғистонлик Aндрей Голубев Санкт-Петербург турнирининг жуфтлик баҳсларида чорак финалга чиқди

27 Октябрь 2021 10:11

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонлик Aндрей Голубев Санкт-Петербургдаги ATP 250 турнирининг жуфтлик баҳсларида чорак финалга чиқди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Турнирнинг 4-ракеткаси сифатида қайд этилган A.Голубев монаколик Хьюго Нис билан илк учрашувини яна бир қозоғистонлик Aлександр Бублик – беларуслик Иля Ивашка билан ўтказди.

Бир соатдан ўтмай Қозоғистон-Монако жуфтлиги 6:3, 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Улар мусобақа давомида 3 та эйс амалга оширди ва 6 та брейк-пойнтдан 4 тасини фойдаланишди. Рақиблар 1 эйсдан фойдаландилар.

A. Голубев ва Х. Ниснинг чорак финалдаги рақиблари кейинроқ аниқланади.

Aввалроқ Зарина Диас жаҳон рейтингида кучли 100таликка қайтгани, Aлександр Бублик эса Санкт-Петербург турнирини ғалаба билан бошлагани ҳақида хабар берган эдик.

Девис кубоги финалида иштирок этадиган Қозоғистон терма жамоаси ҳам аниқ бўлди

Муаллиф: Елжан Ерали

Калит сўзлар: Спорт,
Юқорига