Об-ҳаво
Астана -5 °С
Алматы -2 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Техас штатида самолётнинг қулаши натижасида тўрт киши ҳалок бўлди

21 Сентябрь 2020 09:27

NUR-SULTAN. Kazinform –АҚШнинг Техас штатида кичик самолётнинг қулаши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Kazinform CNN телекомпаниясига асосланиб хабар беради.

Самолёт двигателнинг ишламай қолиши сабабли қўниш пайтида қулаб тушган. Оқибатида икки эркак ва икки аёл ҳалок бўлди.

Самолёт Остиндан Луизиана томон йўл олган.

Транспорт хавфсизлиги бўйича миллий кенгаш ўзининг Twitterдаги саҳифасида тергов олиб борилаётганлигини ёзди. Ҳалокатга учраган самолёт Piper PA-46 эди.

Калит сўзлар: Хориж,
Юқорига