Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Техас мактабидаги отишмада ҳалок бўлган болалар сони 19 нафарга етди

25 Май 2022 14:54

NUR-SULTAN. Kazinform – 24 май куни АҚШнинг Техас штати Ювалде шаҳридаги Робба бошланғич мактабига уюштирилган қуролли ҳужумда 19 нафар бола ва икки катта ёшли киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда Kazinform BBC Newsга таяниб.

Ўқувчиларни отган шахс 18 ёшли Салвадор Рамос эканлиги аниқланди.

Унинг устида ўқ ўтказмайдиган жилети, тўппончаси ва AR-15 ярим автомат қурол бўлган. Жиноятчи ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари билан отишмада ҳалок бўлган.

Отишмада икки чегарачи яраланган, уларнинг аҳволи барқарор.

АҚШда бир кунлик мотам эълон қилинди, Ювалдедаги қурбонлар ҳурматига Оқ уй ва АҚШнинг бошқа федерал биноларидаги байроқлар қисман туширилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ отишма туфайли 14 бола ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Калит сўзлар: Дунё, Шимолий Америка,
Юқорига