Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Тараз шаҳрида этнослараро тотувликка бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтмоқда

14 Октябрь 2021 14:03

TARAZ. Kazinform-Таразда «Ҳозирги пайтдаги этнослараро муроса: Тажриба ва истиқболлар» номли икки кунлик халқаро илмий-амалий конференция бошланди, деб хабар беради Kazinform.

Aнжуманда Россия, Украина, Ўзбекистон, Исроил ва Болгариядан этнослараро муносабатлар, конфликтология ва этнопсихология соҳасидаги маҳаллий ва хорижий мутахассислар ҳамда бошқа тегишли соҳа вакиллари иштирок этмоқда.

Конференциянинг биринчи кунида мутахассислар низолар ва норозиликларнинг асосий сабаблари, замонавий жамиятларда этногенезнинг янги жиҳатлари, маҳаллий даражада этнослараро муносабатларни тартибга солишда маҳаллий ижро этувчи органларнинг ўрни ва жаҳон тажрибаси, этнослараро ижтимоий-иқтисодий сиёсат, интеграция, талабалар ўртасида фуқаролик идентификациясини мустаҳкамлаш, шунингдек, аҳолининг ижтимоий муаммоларини ҳал қилишдаги маслихатларнинг(маһаллий сайлов органи) ўрни муҳокама қилинади. ОТМларнинг ижтимоий уйғунлик соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширишда тутган ўрни, Қозоғистон жанубининг тник тузилишининг хусусиятлари ва ривожланиш истиқболлари, миллий, ирқий ва миллатлараро низоларга қарши курашнинг сиёсий ва ҳуқуқий жиҳатлари, этнослараро соҳага таъсир этадиган тизимли муаммолар ва омиллар алоҳида кўриб чиқилди.





Конференциянинг иккинчи кунида иштирокчилар трансчегаравий ҳамкорлик ва халқ дипломатияси, ижтимоий тармоқлардаги можароларни сафарбар қилиш, глобаллашув ва ксенофобия, низоларни бошқариш ва идентификация сиёсати, ахборот хавфсизлиги, тарихий онг ва миллий ўзига хосликни шакллантиришда Қозоғистон ва жаҳон тажрибаси, психологик аҳамияти, кўп миллатли муҳитда бағрикенглик ва бошқа долзарб масалалар муҳокама қилинади.

Конференция якунида якуний резолюция қабул қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев халқаро конференция иштирокчиларига мурожаат йўллаган эди.














Юқорига