
КХШТни БМТ тинчликпарвар миссиясига қўшиш учун барча шароитлар яратилган – ҚР Мажилиси раиси
NUR-SULTAN. Кazinform - Ўтган йиллар давомида КХШТ самарали халқаро ташкилот сифатида ўзини намоён қилди. Бу ҳақда Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти Парламент Ассамблеясининг Ереванда бўлиб ўтган тадбирлари чоғида Парламент Мажилиси раиси Ерлан Қошанов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

ҚР Президенти: КХШТ Марказий Осиёнинг жанубий чегараси хавфсизлигига кўпроқ эътибор қаратиши лозим
NUR-SULTAN. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев КХШТга аъзо давлатлар Коллектив хавфсизлик кенгашининг Коллектив хавфсизлик шартномасининг 30 йиллиги ва Ташкилот ташкил топганига 20 йил тўлиши муносабати билан ўтказилган юбилей сессиясида иштирок этди, деб хабар беради Kazinform.

Тинчликпарвар кучларининг салоҳиятини ошириш - КХШТ ташкилотининг яна бир долзарб вазифаси – Қасим-Жомарт Тоқаев
МOSKVA. Kazinform - КХШТнинг Москвадаги саммитида ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев нутқ сўзлади. Президент ўз нутқида халқаро терроризм ва экстремизм, гиёҳвандлик воситалари ва қурол-яроғларнинг ноқонуний айланиши, миграция, жумладан, Афғонистондаги вазиятни кескинлаштиришга қарши курашишга алоҳида эътибор қаратди, деб хабар беради Kazinform.

КХШТга аъзо давлатлар ҳарбий хавфсизликни муҳокама қилди
NUR-SULTAN. Kazinform – Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига (КХШТ) аъзо давлатлар вакиллари ташкилот ҳудудида ҳарбий хавфсизликни таъминлаш масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда ҚР Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига таяниб, Kazinform хабар бермоқда.

ҚР Президенти Арманистон Бош вазири билан музокаралар ўтказди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилишида иштирок этиш учун Қозоғистонга келган Арманистон Бош вазири Никол Пашинян билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақда Kazinform Ақорда расмий сайтига таяниб хабар беради.

Антониу Гутерриш БМТ ва КХШТ ўртасидаги ҳамкорлик даражасини юқори баҳолади
NEW YORK. Kazinform - Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашининг БМТ ва КХШТ ҳамкорлиги бўйича йиғилишида сўзга чиққан БМТ раҳбари ҳамкорликнинг учта асосий йўналишини таъкидлади: низоларнинг олдини олиш, тинчликпарварлик операциялари ва Афғонистон воқеалари контекстидаги ҳамкорлик. Бу ҳақда Kazinform БМТ янгиликлар марказига таяниб хабар беради.

МДҲ КХШТда кузатувчи мақомини олиш масаласини кўриб чиқмоқда
MINSK. BELTA - Kazinform – МДҲ КХШТда кузатувчи мақомини олиш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда МДҲ Ижроия қўмитаси раисининг – ижрочи котибининг биринчи ўринбосари Леонид Анфимов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform БелТА агентлигига таяниб.

Қозоғистонда КХШТ коллектив кучларининг машғулотлари бўлиб ўтади
NUR-SULTAN. Kazinform - Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти Бирлашган штаб бошлиғи, генерал-полковник Анатолий Сидоров брифинг ўтказди, унда КХШТ мамлакатлари мудофаа идоралари вакиллари иштирок этди, деб хабар беради Kazinform ҚР Мудофаа вазирлигига таяниб.

КХШТ эҳтимолий таҳдидларни бартараф этишда Тожикистонга ёрдам бериши мумкин
MOSKVA. TASS – Kazinform – КХШТ бош котиби Станислав Зась пайшанба куни Россия Давлат думасининг МДҲ, Евроосиё интеграцияси ва ватандошлар билан алоқалар қўмитаси йиғилишида эҳтимолий таҳдидларни жиловлашда Тожикистонга ёрдам бериш зарурлигини таъкидлади. Бу ҳақда пайшанба куни КХШТ котибиятида маълум қилинди, дея хабар беради Kazinform ТАСС агентлигига таяниб.

Қозоғистон ҳарбийлари ва КХШТ тинчликпарвар кучлари қандай хизмат қилишди
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирлиги фавқулодда ҳолат даврида қозоғистонлик ҳарбий хизматчилар ва КХШТ тинчликпарвар кучларининг хизмати ҳақида сўз юритувчи видеоматериалларни тақдим этди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Кўпроқ

Архив
Юқорига