Вакцинация: Қозоғистонда 9,4 миллион киши коронавирусга қарши эмланди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 22 апрел ҳолатига кўра, коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи компоненти билан 9 миллион 478 минг 42 киши, иккинчи компоненти билан эса 9 миллион 229 минг 896 киши эмланди, дея хабар беради Kazinform.

Қозоғистоннинг электрон вакцинация паспорти 33 та давлатда тан олинади
NUR-SULTAN. Kazinform – Санитария-эпидемиология назорати қўмитасининг расмий вакили Ержан Байтанаевнинг маълум қилишича, эндиликда коронавирусга қарши эмлаш паспорти ёки сертификати бўлган Қозоғистон фуқаролари ва ўзаро тан олиш келишувига эга давлатлар фуқаролари ПЗР тести, карантин каби чекловлардан озод қилинади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

ЖССТ QazVac вакцинасини рўйхатга олишни 2022 йил охирида бошлаши мумкин
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Бош вазири ўринбосари Ерали Тоғжанов Қозоғистоннинг QazVac вакцинасини Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотида рўйхатдан ўтказиш муддати ҳақидаги саволга жавоб берди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

QazVacни ЖССТда рўйхатдан ўтказишда америкаликлар ёрдам беришади
NUR-SULTAN. Kazinform - QazVaсни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотида рўйхатдан ўтказишда америкаликлар ҳам иштирок этади. Бу ҳақда коронавирусга қарши мамлакат вакцинасини яратиш бўйича илмий гуруҳ раҳбари, Биохавфсизлик илмий-тадқиқот институти бош директори Кунсулу Закария маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

Қозоғистоннинг QazVac вакцинасини рўйхатдан ўтказиш жараёни қайси босқичда
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистоннинг QazVac вакцинасини Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан рўйхатдан ўтказиш жараёни қай босқичдалигини маълум қилди ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Aлексей Цой, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон Венгрияга QazVac вакцинасидан фойдаланишни таклиф қилди
NUR-SULTAN. Kazinform- Қозоғистон Венгрия томонига QazVac вакцинасидан фойдаланиш имкониятини кўриб чиқишни таклиф қилди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистонлик QazVac вакцинасининг учта асосий афзаллиги маълум қилинди
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Таълим ва фан вазирлиги ҳузуридаги Биологик хавфсизлик илмий -тадқиқот институти лаборатория мудираси Нурика Aсанжанова коронавирусга қарши QazVac вакцинасининг 3 асосий афзалликларини санаб ўтди, деб хабар беради Kazinform.

ҚР Президенти: Бизнинг вакцинамиз бутун дунёда тан олинган
TARAZ. Kazinform – Қозоғистонда ишлаб чиқарилган вакцина Бирлашган Араб Амирликлари ва бошқа мусулмон мамлакатларига экспорт қилинади. Бу ҳақда ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев иммунобиологик препаратлар ишлаб чиқарадиган «Otarbiopharm» биофармацевтика заводига ташрифи чоғида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

«QazVac» вакцинаси ҚМДБнинг «Ҳалол Даму» МЧЖдан сертификат олди
NUR-SULTAN. Kazinform – 2 октябр куни Қозоғистон Мусулмонлари диний бошқармаси раиси – Бош муфтий ўринбосари, найб муфтий, PhD, илоҳиётшунос Ершат Онғаров коронавирусга қарши қозоғистоннинг «QazVac» вакцинасига «Ҳалол Даму» МЧЖ сертификатини топширди, деб хабар беради Kazinform Биологик хавфсизлик илмий-тадқиқот институтининг сайтига асосланиб.

Қозоғистонда маҳаллий вакцина ишлаб чиқарадиган заводининг қурилиши якунланди
QORDAI. Kazinform – Кордайда вакцина ишлаб чиқарадиган заводининг қурилиши якунланди ва тайёр маҳсулотни қуйишга тайёр. Бу ҳақда Жамбил вилояти ҳокими Бердибек Сапарбаев Президентга ҳисоботида айтиб ўтди, деб хабар беради Kazinform.

Коронавирус: Қозоғистонда эмланганлар сони 4 241 859 нафарга етди
NUR-SULTAN. Kazinform – 2021 йил 10 июл ҳолатига кўра, Қозоғистонда 4 241 859 киши коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи компоненти билан, 2 389 756 киши эса ҳар иккала компонент билан эмланган, деб хабар беради Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
Кўпроқ

Архив
Юқорига