
Коинотга учишни орзу қилувчи сайёҳлар учун Қозоғистонда тажриба мажмуаси қурилади
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда космик парвоз моделларини ўрганиш ва илмий синовлар ўтказиш учун экспериментал мажмуа яратиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Тошкентда бўлиб ўтган «Space Technology Сonference Central Eurasia» технологиялар конференциясида «Қазақстан ғарыш сапары» компанияси раҳбари Айдин Аймбетов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон ва Ўзбекистон коинотни биргаликда тадқиқ қилишга келишиб олди
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон билан космосни тинч мақсадларда тадқиқ қилиш ва фойдаланиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни тасдиқлади, деб хабар беради Kazinform мухбири Ўзбекистон Адлия вазирлигининг Telegram каналига таяниб.

Ўзбекистонда биринчи Space Technology Conference халқаро конференцияси бўлиб ўтади
TASHKENT. UzA. Kazinform – «Узбеккосмос» агентлиги Буюк Британиянинг Dialogue Events Ltd. компанияси билан биргаликда жорий йилнинг 10-11 май кунлари Тошкент шаҳрида «Космик технологиялар ҳамда уларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишдаги ўрни» мавзусида Space Technology Conference STC-2022 номли биринчи халқаро конференциясини ўтказади. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати маълум қилди, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

Қуёш тутилиши 30 апрел куни кузатилади
NUR-SULTAN. Kazinform – 2022 йилнинг биринчи Қуёш тутилиши 30 апрелда, янги ой 1 майга ўтар кечаси кузатилади. Бу Антарктида, Жанубий Америка, Тинч океанининг жануби-шарқий қисмида кузатилиши мумкин бўлган Қуёшнинг қисман тутилиши бўлади. Бу ҳақда Москва планетарийси расмий сайтида маълум қилинди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Хитой хорижий астронавтларни ўз орбитал станциясига таклиф қилмоқда
PEKIN. Kazinform – Хитой ҳукумати хорижий космонавтларни ўз орбитал станциясига ташриф буюришга ва қўшма лойиҳаларда иштирок этишга таклиф қилмоқда. Бу ҳақда душанба куни Хитой ТИВ расмий вакили Ван Вэньбинь маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Союз МС-19» космик кемаси экипажи бугун Жезқазған яқинига қўнади
NUR-SULTAN. Кazinform – 2022 йил 30 март куни «Роскосмос» космонавтлари Антон Шкаплеров ва Пётр Дубров, шунингдек, НАСА астронавти Марк Ванде Хай бортидаги бошқариладиган «Союз МС-19» космик кемаси экипажи Ерга қайтади, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Олимлар ҳаёт бор бўлиши мумкин бўлган сайёрани кашф қилишди
NUR-SULTAN. Кazinform - Британиялик олимлар назарий жиҳатдан ҳаётни қўллаб-қувватлашга қодир бўлган янги сайёрани кашф қилишди, чунки у «яшаш учун қулай зона» деб аталадиган ҳудудда жойлашгани учун, яъни ундаги шароитлар суюқ ҳолатда сув мавжудлигини таъминлаши мумкин. Бу ҳақда Kazinform BBCга таяниб хабар беради.

Қозоғистон орбитадаги сунъий йўлдошлар сони бўйича 30-ўринда
NUR-SULTAN. Kazinform – 2021 йил 1 сентабр ҳолатига кўра, Ер орбитасида 4550 та фаол сунъий йўлдош бор, деб хабар беради Kazinform мухбири Dewesoft тадқиқот гуруҳининг (UCS, ESRI ва Space Foundation маълумотлар базалари асосида) статистик маълумотларига таяниб.
Кўпроқ

Архив
Юқорига