
Қозоғистон Президенти ўзи бошлаган сиёсий ислоҳотларни амалга оширишга киришди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон давлат котиби Ерлан Қариннинг фикрича, ADAL партиясининг ҳукмрон AMANAT партиясига қўшилиши жамоатчиликнинг Президентнинг ислоҳотлар курси атрофида бирлашишини янада мустаҳкамлайди, деб хабар беради Kazinform.

Энди сайловларда ҳар бир овоз учун рақобат қизғин бўлади - Қасим-Жомарт Тоқаев
NUR-SULTAN. Kazinform – Сайловларда рақобат янада кескинлашади. Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев AMANAT партиясининг навбатдан ташқари XXIII қурултойида мамлакатдаги сиёсий динамика ўзгаришини башорат қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистонда ADAL ва AMANAT сиёсий партиялари бирлашди, бу мамлакатга нима беради
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда ўз тарафдорлари ташаббуси билан ташкил топган ADAL партияси бошқарувчи AMANAT партияси билан бирлашди. Бу, Президент Қасим-Жомарт Тоқаев фикрича, бош партияни модернизация қилишга хизмат қилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«AMANAT» партиясининг навбатдан ташқари қурултойи бўлиб ўтади
NUR-SULTAN. Kazinform – «AMANAT» партияси раиси Қасим-Жомарт Тоқаев навбатдан ташқари XXIII Қурултойни жорий йилнинг 26 апрел куни чақиришга қарор қилди. Бу ҳақда партия маъсул котиби Асхат Оралов Facebook саҳифасида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Қозоғистонда депутатлар аёлларнинг пенсия ёшини 58 ёшга тушириш таклифи билан чиқди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Халқ партияси Конституцияга 5 та ўзгартириш киритиш ташаббуси билан чиқди. Ўзгартиришлар ҳақида бугун партия раиси Ермухамет Ертисбаев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Нурсултон Назарбоев «Nur Otan» партиясининг навбатдан ташқари XXI қурултойида иштирок этди
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистоннинг Биринчи Президенти – Елбасы Нурсултон Назарбоев «Nur Otan» партиясининг навбатдан ташқари XXI қурултойида иштирок этди, дея хабар бермоқда Kazinform Еlbasy.kz сайтига таяниб.

Тоқаев: Биринчи Президент Қозоғистонни кучли давлатга айлантириш учун улкан меҳнат сарфлади
NUR-SULTAN. Kazinform - Биринчи Президент Қозоғистонни кучли давлатга айлантириш йўлида катта ишларни амалга оширди. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев «Nur Otan» партиясининг навбатдан ташқари ХХІ қурултойида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Пандемия Қозоғистондаги ислоҳотларга тўсқинлик қилмади – Президент ёрдамчиси
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон коронавирус пандемиясининг қийин синовидан ўтди. Бу ҳақда Қозоғистон Президентининг ёрдамчиси, Қозоғистон Халқаро алоқалар кенгаши раиси Ерлан Қарин Халқаро «Валдай» дебат клубининг йиғилишида айтиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистонда 3500дан зиёд овуллар янги стандард бўйича модернизация қилинади
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 3500дан зиёд овуллар янги стандардларга мувофиқ модернизация қилинади. Бу ҳақда ҚР Парламенти 7-чақириқ 1-сессиясида сўзлаган нутқида Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Мустақилликнинг 30 йиллиги доирасида Қозоғистонда кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилади
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда мустақилликнинг 30 йиллигида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилади. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Парламентнинг 7-чақириқ 1-сессиясининг очилишида айтиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Нурсултон Назарбоев «Nur Otan» партияси Мажилис фракциясининг йиғилишида иштирок этди
NUR-SULTAN. Kazinform – «Nur Otan» партиясининг раиси Парламент Мажилисда партия фракцияси йиғилишида иштирок этди. Мажилисни очар экан, Нурсултан Назарбаев яна бир бор «Nur Otan» фракцияси депутатларини навбатдаги парламент сайловларида ғалаба қозонгани билан табриклади, деб хабар беради Kazinform мухбири Elbasy.kz расмий сайтига таяниб.

Талаба стипендиялари икки баравар оширилади – ҚР Президенти
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда талабалар учун стипендиялар икки баравар, магистрантлар ва докторантлар учун стипендиялар 1,5 баравар оширилади. Бу ҳақда «Nur Otan» партиясининг навбатдан ташқари ХХ съездида Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

2023 йилга келиб шифокорларнинг маоши 2,5 баравар кўпаяди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 2023 йилга келиб шифокорларнинг иш ҳақи 2,5 баравар кўпаяди. Бу ҳақда «Nur Otan» партиясининг навбатдан ташқари ХХ съездида Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Кўпроқ

Архив
Юқорига