
Германиядаги йирик бизнес туризм кўргазмасида Қозоғистон тақдим этилди
FRANKFURT-AM-MAIN. Kazinform – Франкфурт-на-Майн шаҳрида (Германия) IMEX Frankfurt бизнес-туризмининг энг йирик халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди. Кўргазма COVID-19 пандемиясидан кейин биринчи марта офлайн форматда ўтказилмоқда, дея хабар беради Kazinform «Kazakh Tourism» миллий компанияси матбуот хизматига таяниб.

Январ воқеаларида зарар кўрган тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилади
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров Парламент Мажилисининг ялпи мажлисида январ ойидаги тартибсизликлардан жабр кўрган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича солиқ имтиёзларини тушунтириб берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ёш ишбилармонлар сони Қозоғистонда бир йилда 36 фоизга ошди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 29 ёшгача бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар сони йил давомида 36 фоизга ошди. Уларнинг фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорларнинг умумий сонидаги улуши 18 фоизга етди, дея хабар беради Kazinform finprom.kz нашрига таяниб.

Ҳукумат 9,9 трлн тенгелик 717 та инвестиция лойиҳаси пулини яратди – ҚР Бош вазири
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Ҳукумати томонидан 717 та инвестиция лойиҳаси пули яратилган бўлиб, шундан 286 таси (жами 9,9 трлн тг) импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш лойиҳаларидир. Бу ҳақда Бош вазири Алихан Смаилов қозоғистонлик ишлаб чиқарувчиларнинг VI Ulttyq Ónim кўргазмасида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform Ҳукумат расмий сайтига таяниб.

Алматида тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга 42 миллиард тенгедан ортиқ маблағ ажратилди
ALMATY. Kazinform - Жорий йилда Алматида тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга 42,2 миллиард тенге ажратилди, умумий қиймати 8,3 миллиард тенге бўлган 110 дан ортиқ лойиҳа маъқулланди, дея хабар беради Кazinform шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматига таяниб.

Алматида январ воқеаларидан жабрланган тадбиркорларнинг 95 фоизи товон пули олди
ALMATY. Кazinform – Алматида Январ воқеаларидан кейин савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси тикланди. Биринчи чорак якунларига кўра, чакана товар айирбошлаш ҳажми 737,8 миллиард тенгега, улгуржи савдо ҳажми 2,4 триллион тенгега етди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Нур-Султанда тадбиркорликни ривожлантириш грантларига 345 млн тенге ажратилди
NUR-SULTAN. Kazinform – Нур-Султанда давлат грантлари учун 345 миллион тенге ажратилди. Бу ҳақда Нур-Султан шаҳри инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Қуаниш Сапаров маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Алматида 200 дан ортиқ тадбиркор етказилган зарар учун товон пули олди
ALMATY. Кazinform - Январ ойида Алмати шаҳрида юз берган тартибсизликлар натижасида жабрланган тадбиркорлик субъектларига етказилган зарарни қоплаш бўйича ҳудудий комиссиянинг навбатдаги йиғилишида умумий қиймати 337,4 миллион тенге бўлган 204 та ариза маъқулланди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
Кўпроқ

Архив
Юқорига