
2020 йилда Қозоғистонда янги автомобиллар орасида энг кўп сотилган брендлар маълум бўлди
NUR-SULTAN. Kazinform – 2020 йилда Қозоғистондаги расмий дилерлар 89 мингдан ортиқ янги автомобилларни сотдилар. Бу ҳақда Kazinform «ҚазАвтоӨнеркәсіп» автомобилсозлик корхоналари иттифоқига асосланиб хабар беради.

Туркистон вилоятининг машинасозлик саноатига инвестиция жалб қилинади
TURKISTAN. Kazinform - Туркистон вилояти ҳокимнинг ўринбосари Мейиржан Мирзалиев бошчилигидаги махсус ишчи гуруҳ Россия автомобил заводининг ишлаб чиқариш қувватлари билан танишиш учун Россия Федерациясининг Челябинск вилоятига амалий ташриф буюрди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўтган йили Қозоғистонда 5000 дан ортиқ автомобил ишлаб чиқарилди
NUR-SULTAN. Kazinform – Пандемия ва молия секторининг беқарорлиги сабабли глобал инқирозга қарамай, Қозоғистон автомобилсозлик саноатида 2020 йилда ишлаб чиқариш ва сотиш ҳажмининг сезиларли даражада ўсиши кузатилди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигининг Telegram каналига асосланиб хабар беради.

Қозоғистон «Татнефть» компанияси билан машинасозликни ривожлантириш бўйича шартнома имзолади
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Бош вазирининг ўринбосари Роман Скляр ва «Татнефть» компанияси бош директори Наил Маганов Қозоғистонда машинасозликни ривожлантиришда иштирок этиш тўғрисида шартнома имзоладилар, деб хабар беради Kazinform primeminister.kz сайтига асосланиб.

Тўққиз ойда Қозоғистонда 5,5 мингга яқин Ravon автомобили ишлаб чиқарилди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 2020 йилнинг тўққиз ойида 50 656 та автомобил йиғилди. Улар орасида енгил ва юк машиналари, автобуслар ва махсус транспорт воситалари мавжуд, деб хабар беради Kazinform Қозоғистон автоишлаб чиқарувчилар иттифоқига ҳавола қилиб.

Қозоғистонда йиғиладиган автомобилларга талаб 1,5 баравар ошди
NUR-SULTAN. Kazinform - 2020 йилнинг дастлабки саккиз ойида Қозоғистонда 43 798 та автомобил йиғилди. Улар орасида енгил ва юк машиналари, автобуслар ва махсус транспорт воситалари мавжуд, деб хабар беради Kazinform автомобилсозлик корхоналари иттифоқига асосланиб.

Қозоғистон автомобиль ишлаб чиқариш қувватини икки баравар орттиради
NUR-SULTAN. Kazinform – Бунга Алматида янги «Hyundai» русумли енгил автомобиль ишлаб чиқариш заводини ишга тушириш орқали эришилади. Бугун Ҳукумат мажлисида Қозоғистон Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Бейбит Атамқулов бу ҳақда маълумот берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қарағанди вилоятида энди йилига 1,2 мингта автобус йиғилади
QARAǴANDY. Kazinform – Қарағанди вилояти Саран шаҳрида «Yutong» йўловчи автобусларини ишлаб чиқариш бўйича янги завод очилади, деб хабар беради Kazinform ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизматига асосланиб.
Кўпроқ

Архив
Юқорига