
Халқаро Менделеев олимпиадасида Қозоғистон 8 та медални қўлга киритди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонлик мактаб ўқувчилари кимё бўйича 56-чи Халқаро Менделеев олимпиадасида 3 та кумуш ва 5 та бронза медалини қўлга киритди. Тошкент шаҳрида 9-16 май кунлари интеллектуал мусобақалар бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform ҚР Таълим ва фан вазирлигига таяниб.

Халқаро спорт турнирида ғолиб бўлган ўқувчилар ОТМга имтиҳонсиз киришади – ҚР таълим вазири
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда халқаро танловлар ва фан олимпиадаларида ғолиб бўлган ўқувчилар миллий ягона тест топширмасдан университетга ўқишга кириши мумкин. Бу ҳақда Қозоғистон таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

Фан олимпиадаси ғолибларига Қозоғистон 4 миллион тенгегача мукофот беради
NUR-SULTAN. Kazinform – Халқаро танловлар ва фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритган ўқувчиларга 4 миллион тенгегача бир марталик мукофот берилади. Бу ҳақда Қозоғистон таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

Шахмат: Энг ёш жаҳон чемпиони Бибисара Асаубаева Гиннеснинг рекордлар китобига кирди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонлик шахматчи Бибисара Асаубаева Гиннеснинг рекордлар китобига кирди. 17 ёшида энг ёш жаҳон чемпионига айланган Бибисара ташкилотнинг махсус сертификатини олди, деб хабар беради Kazinform.

Осиё-Тинч океани математика олимпиадасида қозоғистонлик ўқувчилар 40 та медал қўлга киритди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонлик мактаб ўқувчилари Осиё-Тинч океани минтақаси математика халқаро олимпиадада 40 та медални қўлга киритди. Терма жамоа ҳисобида 5 та олтин, 13 та кумуш ва 22 та бронза бор, дея хабар беради Kazinform ҚР Таълим ва фан вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Осиё-Тинч океани математика олимпиадасида қостанайлик ўқувчи олтин медальни қўлга киритди
QOSTANAI. Kazinform – Қостанайлик 9-синф ўқувчиси Жан Даутов Осиё-Тинч океани математика олимпиадасида олтин медаль соҳиби бўлди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири вилоят таълим бошқармаси матбуот хизматига таяниб.

Қозоғистонлик мактаб ўқувчилари ниқоб учун «ақлли» урна ихтиро қилишди
TEMİRTAÝ. Kazinform – Қарағанди саноат университетида шаҳар рақамли экотизимини ривожлантириш бўйича долзарб масалаларни ҳал қилишга қаратилган хакатон бўлиб ўтди. Унда Темиртау шаҳридаги умумтаълим мактаблари ва коллежларидан жами 14 та жамоа иштирок этди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистонда ёшларни қўллаб-қувватлаш соҳасида қандай лойиҳалар амалга оширилди
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистонда ёшларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мамлакат раҳбарияти республиканинг жадал ривожланиши учун пойдевор яратиши кераклигини тушунади. Бу йўналишда Қозоғистонда яхши ва кенг қамровли дастурлар ишлаб чиқилиб, уларга маблағ ажратилди. Давлат раҳбари ўз нутқида ёшларга, навқирон авлодга тез-тез мурожаат қилади. Кazinform 2021 йилда ёшлар сиёсати соҳасидаги энг қизиқарли воқеалар шарҳини тақдим этади.
Кўпроқ

Архив
Юқорига