
Қозоғистонлик аёл АҚШ Давлат департаментида раҳбар лавозимига тайинланди
VASHINGTON. Kazinform – Жо Байден Қозоғистонда туғилган Асел Робертсни (қизлик фамилияси - Толенова) АҚШ Президенти протоколи раҳбари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди, деб хабар беради Kazinform Оқ уйнинг расмий сайтига таяниб.

Иқтисодий эркинлик бўйича Қозоғистон дунёда 40-ўринни эгаллади
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон иқтисодий эркинлик даражаси бўйича жаҳон рейтингида 180 мамлакат орасида 40-ўринни эгаллади. Қозоғистон индекси 69,6 ни ташкил этди. Қозоғистон иқтисодиёти ўртача даражада эркин мамлакат деб таснифланди, деб хабар беради Kazinform Finprom.kz сайтига асосланиб.

Қирғизистон: Садыр Жапаровнинг инаугурацияси 28 январь куни бўлиб ўтади
NUR-SULTAN. Kazinform – Қирғизистон президенти вазифасини бажарувчи, Жогорку Кенеш раиси Талант Мамытов «Қирғизистон Республикасининг қайта сайланган Президентининг инаугурациясига бағишланган маросимни тайёрлаш ва ўтказиш тўғрисида»ги фармонни имзолади, деб хабар беради Kazinform «Кабар» ахборот агентлигига асосланиб.

Жо Байден АҚШда пандемияга қарши курашишнинг янги қоидаларини жорий қилмоқчи
VASHINGTON. ҚазАқпарат - АҚШ касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказининг хабар беришича, мамлакатда 15,7 миллиондан зиёд коронавирусга қарши эмлашлар амалга оширилди ва эмлаш пунктларига 31 миллиондан ортиқ дозада вакцина етказиб берилди, деб хабар беради Kazinform BBCга таяниб.

БМТ Бош котиби: Вакциналарни тенг тақсимлаш ҳар қандай давлат манфаатларига мос
NEW YORK. Kazinform - Миллионлаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиш, вируснинг кейинги тарқалишининг олдини олиш, соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш ва тикланиш йўлини белгилаш - 2021 йилги халқаро ҳамжамиятнинг глобал мақсадлари, деди БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш COVID-19 пандемиясига қарши курашга бағишланган виртуал тадбирда. Бу ҳақда Kazinform БМТ Янгиликлар марказига асосланиб хабар беради.

Дунёдаги эпидемиологик вазият: Коронавирус фақат Осиёнинг жануби-шарқида заифлашган
NUR-SULTAN. Kazinform – Фақатгина жануби-шарқий Осиё минтақасида коронавирус инфекциясининг тарқалиш даражаси пасайган. Бу ҳақда ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Истанбул қор билан қопланди
ISTANBUL. Kazinform – Мадрид ва Прижден кейин Истанбулга ҳам кучли қор ёғди. Бу шаҳар учун катта қийинчиликлар туғдирди. Туркия оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, аксарият ҳайдовчилар бундай ҳолатга тайёр эмас, баъзи ҳудудларда транспорт ҳаракати бутунлай фалаж бўлган, деб хабар беради Kazinform Euronewsга асосланиб.

Россияда коронавирусга қарши оммавий эмлаш бошланади
MOSKVA. ТАСС - Kazinform – Эмлашни истаган барча тоифадаги аҳоли оммавий эмлаш Россиянинг ҳудудларида 18 январь куни бошланади. Россияликлар рўйхатдан ўтган иккита вакцинадан бирини – «Спутник V» ёки «Эпиваккоронаны»ни бепул олишлари мумкин, деб хабар беради Kazinform ТАСС ахборот агентлигига асосланиб.
Кўпроқ

Архив
Юқорига