
Қозоғистонда 15 мингга яқин чет элликлар ишлайди
NUR-SULTAN. Kazinform – 1 апрель ҳолатига кўра, Қозоғистон Республикаси ҳудудида маҳаллий ижро этувчи органларнинг рухсати билан 14 794 нафар чет эллик фуқаролар меҳнат қилмоқдалар, деб хабар беради Kazinform ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигига таяниб.

Қозоғистонда жорий йилнинг I чорагида 683 мингдан ортиқ кишига манзилли ижтимоий ёрдам берилди
NUR-SULTAN. Kazinform – 1 апрель ҳолатига 135,7 минг оиладан 683,4 минг кишига манзилли ижтимоий ёрдам тайинланди. Жорий йилда ушбу мақсадлар учун бюджетдан 122,8 миллиард тенге ажратилди, деб хабар беради Kazinform ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Нур-Султан шаҳрида уруш фахрийларига бир марталик ёрдам учун 127,5 млн тенге ажратилди
NUR-SULTAN. Kazinform – Бу йил Иккинчи жаҳон уруши фахрийларига 35 ОҲК миқдорида бир марталик қўшимча ижтимоий ёрдам берилади. Бу ҳақда Нур-Султан шаҳрининг иш билан таъминлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бошқармаси вакили Айгерим Қудайбергенова маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистонда 10 йил ичида болали оилаларга давлат томонидан нафақа олувчилар сони кўпайган
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Бош вазирининг ўринбосари Ерали Тўғжанов Қозоғистонда 10 йил ичида болали оилаларга давлат томонидан нафақа олувчилар сони 528,6 минг кишига кўпайган ҳақида маълумот берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ғалаба куни муносабати билан Нур-Султондаги уруш фахрийларига 805 минг тенге берилади
NUR-SULTAN. Kazinform – Бу йил Ғалаба куни муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши фахрийларига 805 минг тенге миқдорида қўшимча ижтимоий ёрдам кўрсатиш режалаштирилган. Бу ҳақда Нур-Султан шаҳрининг навбатдаги маслиҳат сессиясида Нур-Султан шаҳрининг иш билан таъминлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи Сауле Нурғожина маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистонда йил бошидан бери кўп фарзандли оналарга 45,6 миллиард тенге миқдорида нафақалар берилди
NUR-SULTAN. Kazinform – 2021 йил январдан февралигача кўп болали оилаларга 45,6 млрд тенге микдорида нафақалар берилди, деб хабар беради Kazinform ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Қозоғистонда қанча чет элликлар ишлайди
NUR-SULTAN. Kazinform – 2021 йил 1 март ҳолатига кўра, Қозоғистон ҳудудида маҳаллий ижро этувчи органларнинг рухсати билан 14 086 нафар чет эллик меҳнат қилмоқда. Бу ҳақда Kazinform ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизматига асосланиб хабар беради.

Йил бошидан буён 2,4 мингдан зиёд этник қозоқ ватандош мақомини олди
NUR-SULTAN. Kazinform – 2021 йил 1 март ҳолатига кўра, 2407 киши тарихий Ватанига қайтиб, ватандош мақомини олди. Умуман олганда, 1991 йилдан бери 1 миллион 73 мингга яқин этник қозоқлар Қозоғистонга қайтиб келишди, деб хабар беради Kazinform ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Қозоғистонда 2020 йилда оналик ва болаликни қўллаб-қувватлаш учун 635 млрд тенге ажратилди
NUR-SULTAN. Kazinform – Болали оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш доирасида 2020 йил январь-декабрь ойларида республика бюджетидан, шунингдек, Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси томонидан умумий қиймати 635,3 млрд тенге ижтимоий ёрдам кўрсатилди,деб хабар беради Kazinform.

25,5 мингдан ортиқ ногирон киши иш билан таъминланди – ҚР Меҳнат вазирлиги
NUR-SULTAN. Kazinform – 2020 йил якунлари бўйича Қозоғистонда 25 541 ногирон кишини иш билан таъминлашни қўллаб-қувватлаш бўйича турли тадбирлар амалга оширилди, деб хабар беради Kazinform ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Жорий йилда Қозоғистонда бандлик дастури доирасида қанча иш ўрни яратилади
NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилда иш билан таъминлашнинг йўл харитаси доирасида 331 лойиҳа амалга оширилади. Ҳаммаси бўлиб 2021 йилда 27,3 мингта иш ўринларини яратиш режалаштирилган, шундан 10,2 мингтаси доимий иш ўринлари бўлади, деб хабар беради Kazinform.
Кўпроқ

Архив
Юқорига