
Ватандошларнинг Туркманистондан Қозоғистонга кўчиши масаласи муҳокама қилинди
NUR-SULTAN. Kazinform – Консуллик соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш доирасида Қозоғистон-Туркманистон маслаҳатлашувлари ўтказилди. Видеоконференция форматидаги учрашувда икки мамлакат дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари ва тегишли идоралар вакиллари иштирок этишди, деб хабар беради Kazinform.

Корея Республикасида Қозоғистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган маркалар чиқарилди
NUR-SULTAN. Kazinform – Кореядаги Қозоғистон элчихонаси ва Сеулдаги энг йирик почта оператори «Korea Post» биргаликдаги фаолияти натижасида Қозоғистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган эсдалик маркаларини чиқарди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Туркия ишбилармонлари Қозоғистонга 1 млрд доллар сармоя киритишни режалаштирмоқдалар
ISTANBUL. Kazinform – Туркияга расмий ташрифининг иккинчи кунида ҚР Бош вазир ўринбосари - ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеуберди Истанбул шаҳрига ташриф буюрди ва Туркия ишбилармон доиралари вакиллари билан бир қатор учрашувлар ўтказди, деб хабар беради Kazinform.

Туркия Президенти 31 март куни Туркистонда бўлиб ўтадиган ТТДҲКнинг норасмий саммитига таклиф олди
ANKARA. Kazinform – Туркия ташқи ишлар вазири Мевлют Чавушоглунинг таклифига биноан ҚР Бош вазирининг ўринбосари ва Ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеуберди расмий ташриф билан Анқарага келди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Ташқи ишлар вазирлигига асосланиб хабар беради.

Нурсултон Назарбоев ҚР Ташқи ишлар вазирини қабул қилди
NUR-SULTAN. Kazinform – Нурсултан Назарбаев ҚР Ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеубердини қабул қилди. Учрашув давомида Қозоғистоннинг Биринчи Президенти иштирокида жорий йилда амалга ошириладиган ташқи сиёсий тадбирлар жадвали муҳокама қилинди, деб хабар беради Kazinform Elbasy.kz сайтига асосланиб.

Индонезияликлар Абайнинг Донолик сўзларини ўз тилларида ўқий олишади
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон элчиси Данияр Сарекенов ва Индонезия Республикаси Миллий кутубхонаси директорининг ўринбосари Воро Харианти Индонезия Миллий кутубхонаси биносида Абай Қўнанбоев номидаги қозоқ адабиёти тўпламини очдилар, деб хабар беради Kazinform ҚР Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига асосланиб.

Гонконг университетида «Қозоғистон даштларидан бебаҳо донолик» экспозицияси очилди
NUR-SULTAN. Kazinform – Абай Қўнанбоевнинг 175 йиллиги ва Абу Носир ал-Фаробий таваллудининг 1150 йиллигини нишонлаш доирасида Гонконг Баптистлар Университетида «Қозоғистон даштларидан бебаҳо донолик» экспозициясининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Ташқи ишлар вазирлигининг Telegram -каналига асосланиб хабар беради.

Японияда Ал-Фаробий маркази очилди
NUR-SULTAN. Kazinform – Японияда биринчи Ал-Фаробий маркази очилди. Бу буюк мутафаккир ал-Фаробийнинг 1150 йиллигини нишонлаш доирасида Япония ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим воқеа бўлди, деб хабар беради Kazinform ҚР Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига асосланиб.

Женевадаги Миллатлар саройида Абайнинг бюсти ўрнатилди
NUR-SULTAN. Kazinform – Женевадаги БМТнинг офисида буюк қозоқ шоири Абай Қўнанбоевнинг 175 йиллигига ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 75 йиллигига бағишланган Абай Қўнанбоев бюстининг очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради ҚР Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
Кўпроқ

Архив
Юқорига