
Ватандошларнинг Туркманистондан Қозоғистонга кўчиши масаласи муҳокама қилинди
NUR-SULTAN. Kazinform – Консуллик соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш доирасида Қозоғистон-Туркманистон маслаҳатлашувлари ўтказилди. Видеоконференция форматидаги учрашувда икки мамлакат дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари ва тегишли идоралар вакиллари иштирок этишди, деб хабар беради Kazinform.

Йил бошидан буён 2,4 мингдан зиёд этник қозоқ ватандош мақомини олди
NUR-SULTAN. Kazinform – 2021 йил 1 март ҳолатига кўра, 2407 киши тарихий Ватанига қайтиб, ватандош мақомини олди. Умуман олганда, 1991 йилдан бери 1 миллион 73 мингга яқин этник қозоқлар Қозоғистонга қайтиб келишди, деб хабар беради Kazinform ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Қозоғистонда этник келиб чиқишини аниқлайдиган комиссия тузилиши режалаштирилган
NUR-SULTAN. Kazinform – Нур-Султанда «Отандастар» Жамғармаси» нотижорат акциядорлик жамиятида Жамоатчилик комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди. Муҳокама қилинган масалалардан бири бу миграция сиёсати ва этник келиб чиқишини аниқлайдиган комиссияни ташкил этиш, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Нур-Султан шаҳрида халқаро миграция ҳақида китоб тақдим этилди
NUR-SULTAN. Kazinform – Нур-Султон шаҳрида «Ватандошлар жамғармаси» ташаббуси билан ҚР Ташқи ишлар вазирлиги кўмаги билан рус ва қозоқ тилларида нашр этилган «Диаспора жамоаларининг ўзаро таъсири ва уларни қўллаб-қувватлашдаги халқаро тажриба» маълумотномасининг тақдимоти бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform.

Меҳнат мигрантлари учун дунёдаги энг жозибадор мамлакат аниқланди
NUR-SULTAN. ТАСС - Kazinform – Дунё бўйлаб меҳнат мигрантларининг тахминан чорак қисми Канадага ишлаш учун кўчиб ўтгиси келади. АҚШ, Австралия ва Германия ҳам иш учун энг жозибадор мамлакатлар қаторига киради, дейилади BCG ва The Network қўшма тадқиқотида, деб хабар беради Kazinform ТАССга таяниб.

4 вилоятда Қозоғистонга кўчиб келган этник қозоқлар учун мослаштириш марказлари очилади
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг 4 вилоятида ватандошлар учун мослаштириш марказларини очиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Мажилис депутатларининг саволига жавобан ҚР Бош вазири Асқар Мамин айтиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

2021 йил бошидан буён 800 дан ортиқ этник қозоқлар ватандош мақомини олди
NUR-SULTAN. Kazinform – 2021 йил 1 февраль ҳолатига кўра, 877 киши тарихий Ватанига қайтиб, ватандош мақомини олди. Умуман олганда, 1991 йилдан бери 1 миллион 71,2 минг этник қозоқ келди, деб хабар беради Kazinform ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

13 мингдан ортиқ этник қозоқлар ватандош мақомини олди
NUR-SULTAN. Kazinform – 2020 йил якунларига кўра 13 минг киши тарихий Ватанига қайтиб, ватандош мақомини олди. 1991 йилдан буён жами 1 млн 70,3 минг этник қозоқ келди, деб хабар беради Kazinform ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизматига асосланиб.

Қозоғистонда чет эллик меҳнат мигрантлари учун мамлакатда бўлиш қоидалари ўзгарди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш бўйича идоралараро комиссия Қозоғистонда вақтинча бўлган чет элликларнинг мақомини қонунийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Миграция хизмати қўмитаси раисининг ўринбосари Собиржон Сейитжонов брифингда айтиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Чет элдаги ватандошларимизни кўчириб олиб келишни кучайтирамиз – ҚР Президенти
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Egemen Qazaqstan газетасида чоп этилган мақоласида жанубий минтақанинг меҳнатга қодир аҳолиси шимолий ва шарқий ҳудудларга жойлашиши учун қулай шароитлар яратилишини таъкидлади, деб ёзади Kazinform.

Бу йил Қозоғистонга 11 мингдан зиёд этник қозоқ кўчиб келди
NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилнинг 1 ноябрь ҳолатига кўра 11,8 минг киши тарихий ватанига қайтиб, ватандош мақомини олди. Қозоғистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

2020 йилда 11 мингга яқин этник қозоқ ватандош мақомини олди
NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра 10,9 минг киши тарихий Ватанига қайтиб, ватандош мақомини олди. Умуман олганда 1991 йилдан бери 1 миллион 68,3 минг этник қозоқ Қозоғистонга қайтиб келди, деб хабар беради Kazinform ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
Кўпроқ

Архив
Юқорига