
Мустақиллик йилларида 1,6 млндан ортиқ қозоғистонликлар уй-жой олди
NUR-SULTAN. Kazinform – Мустақиллик йилларида 1,6 млндан ортиқ қозоғистонликлар уй-жой олди. Бу ҳақда ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш биринчи вице-вазири Қайирбек Ўскенбаев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Туркистон вилоятида яйловларни 100 фоиз сув билан таъминлаш лойиҳаси амалга оширилмоқда
TÚRKİSTAN. Kazinform – ҚР Экология, геология ва табиий ресурслар вазири Мағзум Мирзағалиев сув иншоотлари ҳолати билан танишиш учун Туркистон вилоятига амалий ташриф билан келди, деб хабар беради Kazinform вазирлик матбуот хизматига таяниб.

Туркистон шаҳрини кўкаламзорлаштириш ишлари давом этмоқда
TÚRKİSTAN. Kazinform – Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзак Шўкеев қуриб битказилган иншоотларни ички безатиш ва Туркистон ҳудудини ободонлаштириш бўйича ишларни текширди. Шаҳар атрофини ободонлаштириш ва дарахтларни экишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шаҳарда экологик вазиятни яхшилаш учун энг илғор технологиялардан фойдаланилмоқда, деб хабар беради Kazinform вилоят ҳокимлиги матбуот хизматига таяниб.

Туркистон вилоятида қиймати 2,5 триллион тенге бўлган 115 та лойиҳа амалга оширилмоқда
TÚRKİSTAN. Kazinform – Туркистон вилоятида яқин икки йил ичида қиймати 2,5 триллион тенге миқдорида 115 лойиҳа амалга оширилади. Булар – туризм, қурилиш, ишлаб чиқариш, муқобил энергия ва яшил иқтисодиёт соҳаларидаги лойиҳалар, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Туркистон вилоятида 286 оила томчилатиб суғориш технологияси туфайли 1 миллион тенгедан даромад олди
NUR-SULTAN. Kazinform – Туркистон вилоятида 286 оила томчилатиб суғориш технологияси туфайли 1 миллион тенге даромад олди. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзак Шўкеев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири баҳорги экиш учун давлат кредити миқдорини маълум қилди
NUR-SULTAN. Kazinform – Бу йил баҳорги дала ишларини молиялаштириш учун давлат томонидан 116,8 миллиард тенге кредит маблағлари ажратилди. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Сапархан Омаров маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Кўпроқ

Архив
Юқорига