
3800 кам таъминланган оилаларнинг болалари компьютер билан таъминланди
TÚLKİBAS. Kazinform – Тулкибас туманидаги 60 та таълим муассасасида 23 256 ўқувчи таҳсил олмоқда. Айни пайтда 24 та умумтаълим мактабда 2239 (9,6%) ўқувчи анъанавий режимда таҳсил олмоқда. 1-4, 5, 9, 11 синф ўқувчилари ота-оналарининг аризалари асосида 849 навбатчи гуруҳда 9,559 (41,1%) ўқувчилар таҳсил олишмоқда, деб хабар беради Kazinform туман ҳокимлиги матбуот хизматига асосланиб.

Ўтган йили Қозоғистонда давлат хизматларининг 90%и электрон форматга ўтказилди
NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат хизматларини рақамлаштириш ишларнинг асосий йўналишларидан бири бўлиб, доимий равишда амалга оширилади. Қозоғистоннинг Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги электрон шаклда давлат хизматларини олиш тўғрисида эълон қилди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

85 минг ўқувчига Қозоғистонда ишлаб чиқарилган компютерлар берилди
NUR-SULTAN. Kazinform – 2020 йилда Қозоғистонда ишлаб чиқарилган 85 267 та компютер мактаб ўқувчиларига топширилди. Бу ҳақда Қозоғистоннинг Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бу йил Қозоғистонда барча аҳоли бандлик марказлаи хизматларини онлайн олишлари мумкин
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги жорий йилнинг 5 январидан бошлаб аҳолиси иш билан таъминлаш марказлари хизматларини масофадан туриб олиш имконияти мавжуд шаҳарлар рўйхатини кенгайтирди, деб хабар беради Kazinform вазирлик матбуот хизматига асосланиб.

Чимкентда туристик портал ва мобил илова ишга туширилди
SHYMKENT. Kazinform – Чимкентда сайёҳлар ва меҳмонларга керакли маълумотларни тақдим этадиган «visit-shymkent.kz» туристик ахборот портали ва «visitshymkent» мобил иловаси ишга туширилди, деб хабар беради Kazinform шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматига таяниб.

Қозоғистонда чакана савдо шохобчалари бренд товарларни сотиш учун 2D сканерлар билан жиҳозланди
NUR-SULTAN. Kazinform – «Қазақтелеком» АЖ Бошқарув раиси Қуанишбек Есекеев Ҳукуматга компаниянинг товарларни маркалаш ва назорат қилиш соҳасида амалга оширган ишлари тўғрисида ҳисобот берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистонда аккумулятор батареялари ишлаб чиқарувчи янги технология ишга туширилди
NUR-SULTAN. Kazinform – Алмати вилоятида Қаинар-АКБ заводида аккумулятор батареяларини ишлаб чиқариш бўйича янги линиянинг тантанали равишда ишга туширилиши бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири Халқаро яшил технологиялар ва инвестиция лойиҳалари маркази матбуот хизматига таяниб.

Қозоғистонда 17,5 миллион киши Интернет билан таъминланган - вазир
NUR-SULTAN. Kazinform – Пандемияга қарамай, Қозоғистонда Интернетга уланиш бўйича ишлар давом этмоқда. Бу ҳақда Қозоғистоннинг Рақамли ривожланиш, инновация ва аэрокосмик саноат вазири Бағдат Мусин маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистонлик олимлар кўзи ожизларга учун махсус мослама яратди
NUR-SULTAN. Kazinform – «Болашақ» битирувчилари Абдилда Шаменов ва Нурбек Енсебаев ихтирочи Ғалимжан Ғабдрешов билан биргаликда кўзи ожизларга ёрдам берадиган «SEZUAL» стартап лойиҳасини ишга туширишди. Ҳозирда гуруҳ аъзолари билан биргаликда улар дунёда ўхшаши бўлмаган ноёб қурилмани яратди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Японияда Қозоғистоннинг юқори технологик лойиҳалари намойиш этилди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон-Япония ишбилармонлар кенгаши аъзолари ва йирик япон компаниялари вакилларига онлайн тарзда Қозоғистондаги умумий қиймати 5 миллиард доллардан ошадиган бир қатор муҳим лойиҳалар тақдим этилди, деб хабар беради Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Қозоғистонда 11 минг км йўл пуллик бўлади
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда республика автомобиль йўлларининг Ҳар 40-50 километрида видеокамералар ва тезлик ўлчовчи аркалар ўрнатилади. Бу ҳақда «Қазавтожол» миллий компанияси бошқаруви раисининг ўринбосари Талғат Смағулов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистонда автойўллар ёқасига молларни ҳўркитадиган мосламалар ўрнатилмоқда
NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат аҳамиятига эга йўлларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва ўтлаб юрган чорва молларининг йўлларга чиқиб кетишининг олдини олиш бўйича махсус чоралар кўрилди, деб хабар беради Kazinform ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигига асосланиб.

Бу йил Қозоғистонда 1,2 млн одам онлайн пропискадан фойдаланди
NUR-SULTAN. Kazinform – Йил бошидан буён 1,2 миллиондан ортиқ қозоғистонликлар ўзларининг яшаш жойларида электрон ҳукумат портали орқали рўйхатдан ўтдилар. Шу билан бирга, 699 минг хизмат олувчи рўйхатдан ўтиш учун халққа хизмат кўрсатиш марказларига боришга қарор қилди, деб хабар беради Kazinform.
Кўпроқ

Архив
Юқорига