
Президент бир қатор давлатлар раҳбарлари билан телефон орқали сўзлашди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот ўтказди, деб хабар беради Ақорда.

Индонезияликлар Абайнинг Донолик сўзларини ўз тилларида ўқий олишади
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон элчиси Данияр Сарекенов ва Индонезия Республикаси Миллий кутубхонаси директорининг ўринбосари Воро Харианти Индонезия Миллий кутубхонаси биносида Абай Қўнанбоев номидаги қозоқ адабиёти тўпламини очдилар, деб хабар беради Kazinform ҚР Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига асосланиб.

Гонконг университетида «Қозоғистон даштларидан бебаҳо донолик» экспозицияси очилди
NUR-SULTAN. Kazinform – Абай Қўнанбоевнинг 175 йиллиги ва Абу Носир ал-Фаробий таваллудининг 1150 йиллигини нишонлаш доирасида Гонконг Баптистлар Университетида «Қозоғистон даштларидан бебаҳо донолик» экспозициясининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Ташқи ишлар вазирлигининг Telegram -каналига асосланиб хабар беради.

Киевда Туркий Кенгашга аъзо давлатларнинг элчилари учрашди
KIEV. Kazinform – Қозоғистоннинг Украинадаги элчихонасида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг элчилари учрашдилар. Тадбирда, Украина ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Эмина Джапарова ва ТУРКСОЙ Бош котиби Дуйсен Қасеинов иштирок этишди, деб хабар беради Kazinform ҚР элчихонасига асосланиб.

Ядровий авария содир бўлган тақдирда МДҲ давлатлари ўртасида шошилинч ёрдам кўрсатиш тартиби аниқланди
NUR-SULTAN. Kazinform – Бугун ҚР Парламенти Мажилиснинг ялпи мажлисида «МДҲга аъзо давлатлар ўртасида ядро фалокати ёки радиациявий фавқулодда вазиятга тайёргарлик кўриш ва уларнинг оқибатларини бартараф этишда ўзаро ёрдам кўрсатишда ҳамкорлик тўғрисида шартномани ратификация қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини маъқуллади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

ҚР Президенти МДҲ Давлатлар раҳбарлари кенгашининг мажлисида қатнашди
NUR-SULTAN. Kazinform – Видеоконференция режимида ўтган йиғилишида Озарбайжон, Беларусь, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон президентлари иштирок этишди, деб хабар беради Kazinform Ақордага асосланиб.

ҚР Президенти: Вазифамиз – Янги геосиёсий вазиятда Ҳамдўстликнинг салоҳиятини мустаҳкамлаш
NUR-SULTAN. Kazinform – МДҲ мамлакатлари бир-биридан иқтисодий салоҳияти, тарихий ва ҳатто геосиёсий қарашлари билан ажралиб туради. Бу ҳақда ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Twitter саҳифасида ёзди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

ЕОИИ стратегияси: Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон позициясини қўллаб-қувватлаган давлатлар раҳбарларига миннатдорчилик билдирди
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистоннинг 2025 йилгача бўлган ЕОИИ стратегияси бўйича Қозоғистоннинг позициясини қўллаб-қувватлаган давлатлар раҳбарларига миннатдорлик билдирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Кипр ва Қозоғистон инвестициявий ҳамкорликни фаоллаштириш ниятида
NUR-SULTAN. Kazinform – Кипрнинг «Invest Cyprus» ҳукумат компанияси Қозоғистон билан инвестициявий ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида «Roadshow 2020 – Kazakhstan» онлайн бизнес форумини ташкил этди, деб хабар беради ҚР Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
Кўпроқ

Архив
Юқорига