Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Тўртта чет эллик Қозоғистон чегарасидан киритилмади

18 Октябрь 2021 18:50

PAVLODAR. Kazinform - Ҳудуддаги чегарадан бир кунда 674 киши ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ўтган кун давомида 674 киши чегарани кесиб ўтган, шундан 409 нафари пиёда, 265 таси юк машиналари ҳайдовчилари. Беш нафар қозоғистонлик инфекцион касалхонага жойлаштирилди, автомобиль ҳайдовчиларида коронавирус ҳолатлари аниқланмади «,-дейилади Павлодар вилояти Санитария-эпидемиология назорати бошқармаси хабарида.

Улар МДҲнинг тўрт нафар фуқаросининг мамлакатга киришига тақиқ қўйилганини қайд этишди: Битта Россия, иккита Ўзбекистон ва битта Қирғизистон фуқароси. Улар ПЗР-тестининг манфий натижаси бўлган сертификатлар тақдим этмагани учун ҳудуддаги давлат чегарасидан Қозоғистонга киритилмади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта худди шу сабабга кўра Павлодар вилоятининг давлат чегарасида икки россиялик ва битта Ўзбекистон фуқароси Қозоғистонга киритилмаган.

Муаллиф: Антон Гагарин

Калит сўзлар: Чегара,
Юқорига