Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Страсбургда Европарламент раиси Д.Сассоли хотирасига бағишланган  маросим бўлиб ўтади

14 Январь 2022 11:29

BRUSSELS. Кazinform - 17-январ, душанба куни Франциянинг Страсбург шаҳрида Европарламент раиси Давид Сассоли хотирасига бағишланган маросим бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Давид Сассоли 11-январга ўтар кечаси 65 ёшида вафот этди.

Европарламентнинг Страсбургда бўлиб ўтадиган ялпи йиғилишида евродепутатни хотирлаш маросими ўтказилади. Тадбир «Европа парламенти депутати Давид Мария Сассоли» номли қисқа видеофильм намойиши билан бошланади. Кейин Италиянинг собиқ Бош вазири ва Европарламент аъзоси Энрико Леттанинг нутқи, сўнгра виолончелчи Анна Гастинел ижросидаги мусиқий интерлюдия бўлиб ўтади.

Тадбирда Европа кенгаши президенти Шарл Мишел, Европа кенгаши раҳбари Урсула фон дер Ляйен ва Франция президенти Эммануел Макрон, шунингдек, Европарламент сиёсий гуруҳлари етакчилари сўзга чиқиши кутилмоқда. Тадбир сўнгида Европа мадҳияси Людвиг ван Бетховеннинг «Қувонч қўшиғи» куйланади.

Амалдаги тартибларга кўра, Сассоли ўрнини Европарламент биринчи вице-президенти эгаллайди.

«Янги президент сайланишидан бир неча кун олдин муваққат раисликни биринчи вице-президент бошқаради», - дейилади Европарламент регламентида.

Европарламент президенти сайлови ҳар икки ярим йилда қонун чиқарувчи ҳокимиятдаги ҳукмрон сиёсий гуруҳлар ўртасидаги сиёсий келишувларга мувофиқ ўтказилади.

Муаллиф: Арнур Рахимбеков


Калит сўзлар: Европа,
Юқорига