Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

ССВ «Янги Ўзбекистон шифокорлари» платформасини яратди

25 Ноябрь 2021 13:38

TASHKENT. Kazinform – Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистоннинг ёш, ташаббускор шифокорлари учун янги ғоя ва таклифлар платформасинини яратди. Бу ҳақда ЎР ССВ матбуот хизмати маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Маълум қилинишича, янги платформа нафақат Ўзбекистон, балки дунёнинг исталган ҳудудида яшаб, меҳнат қилаётган 45 ёшгача бўлган ўзбекистонлик шифокорлар учун мўлжалланган. У орқали мамлакат тиббиёти олдида турган долзарб масалалар ва уларнинг ечими бўйича янги ғоя, таклиф ҳамда ташаббуслар қабул қилиниб, соғлиқни сақлаш тизими ривожига бағишланган илмий-амалий конференцияда муҳокама этилади.

Таъкидланишича, шунингдек, энг яхши ғоя ва таклифлар берган ёш шифокорлар вазирлик истиқболли кадрлар захирасига киритилади. Бунинг учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги веб-сайтидан рўйхатдан ўтиб, соҳа олдида турган долзарб масалаларнинг ечими бўйича ғоя ва таклифлар қолдирилади. Уларнинг конфиденциаллиги таъминланади.

Калит сўзлар: Тиббиёт, Марказий Осиё,
Юқорига