Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

ССВ Қозоғистонда эпидемиологик вазиятнинг ёмонлашиши сабабини тушунтирди

12 Январь 2022 16:25

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният коронавирус бўйича эпидемиологик вазиятнинг ёмонлашишига нима сабаб бўлганини тушунтириб берди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қозоғистонда сўнгги икки ҳафта ичида касалланиш 41 фоизга ошганини маълум қилганди. Коронавирус инфекцияси бўйича эпидемиологик вазият кескин ёмонлашди.

«Эпидемиологик вазиятнинг ёмонлашиши аҳолининг ички миграцияси ва коронавируснинг омикрон вариантининг тарқалиши билан бевосита боғлиқ. Январ ойи бошида омикрон штамми Алмати ва Нур-Султан шаҳарларида аниқланган эди», - деди Ажар Ғиният Ҳукумат йиғилишида.

Унинг айтишича, «Омикрон» вариантининг юқимлилик даражаси юқори ва у юқори нафас йўлларида Дельта вариантига қараганда 70 марта тезроқ кўпаяди.

Муаллиф: Ақбота Кузекбай

Калит сўзлар: ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Юқорига