Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

«Спутник V» вакцинасининг 90 минг дозаси Ўзбекистонга етказиб берилди

30 Август 2021 14:30

TASHKENT. UzA - Kazinform - Россиянинг Н. Гамалея номли эпидемиология ва микробиология илмий маркази томонидан ишлаб чиқилган, «Спутник V» вакцинасининг 90 минг доза II компоненти Ўзбекистонга етказиб берилди. Бу ҳақда Kazinform UzAга асосланиб хабар бермоқда.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатга етказилган «Спутник V» вакцинасининг умумий захираси 460 минг дозани ташкил қилган.

Мамлакатда вакциналарнинг умумий захираси 17 миллион 946 минг 540 дозага етди.


Шу жумладан:


- 460 минг доза «Спутник V«,


- 986 480 минг доза AstraZeneca,


- 13,5 миллион доза-ZF-UZ-VAC2001,


- 3 миллион 60 доз - Moderna вакцинаси.

Калит сўзлар: Вакцина, Тиббиёт, Марказий Осиё,
Юқорига