Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Соғлиқни сақлаш вазирлиги эмлашлар орасидаги интервални аниқ белгилаши керак – ҚР Бош вазир

18 Май 2021 11:47

NUR-SULTAN. Kazinform – Одамларга вакцинани танлаш ҳуқуқи ва тегишли ахборот берилиши лозим. Бу ҳақда Ҳукумат мажлисида ҚР Бош вазири Асқар Мамин таъкидлади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳозирги пайтда касаллик юқтириш бўйича вазиятнинг яхшиланганлиги кузатилмоқда. Аммо 6 та ҳудуд «қизил» зонада. Булар – Нур-Султан ва Алмати шаҳарлари, Ғарбий Қозоғистон, Ақмола, Қарағанди, Атирау вилоятларидир. Вируснинг репродуктив индекси 0,98 ни ташкил қилади. Касалхонадаги жойлар - 36, реанимация бўлимлари 28 фоиз тўла», - деди Ҳукумат раҳбари.

Шунингдек, у ҳозирги пайтда вакцинанинг биринчи компоненти билан 1,9 миллиондан зиёд, иккинчи компоненти билан 800 мингга яқин киши эмланганини таъкидлади.

«Омборлар ва тиббий муассасаларда вакцинанинг биринчи ва иккинчи компоненти етарли даражада мавжуд. Вакцина жамғармаси доимий равишда тўлдирилиб туради. Эмлаш режа бўйича амалга оширилмоқда. Жойларда эмлашни кучайтириш ишларини давом эттириш керак. Ҳокимлар масалани алоҳида назоратга олсин», - деди Бош вазир.


Муаллиф: Марлан Жиембай

Калит сўзлар: Тиббиёт, Йиғилиш, Вакцина, ҚР Бош вазири,
Юқорига