Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Синоптиклар март ойида Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик бўлишини тахмин қилишмоқда

23 Февраль 2021 14:32

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг аксарият қисмида март ойида ёғингарчилик бўлади. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида ҚР Экология, геология ва табиий ресурслар вазири Мағзум Мирзағалиев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Март ойидаги об-ҳаво маълумотларига кўра, Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида ҳаво ҳарорати ва ёғингарчилик иқлим меъёридан юқори бўлади», - деди вазир.

Унинг таъкидлашича, оз миқдордаги қорга қарамай, яқин кунларда мамлакат жануби ва жануби-шарқида кучли ёғингарчилик кутилмоқда. У, ўз навбатида, эриган қор билан аралашиб, сув тошқини келтириб чиқариши мумкин.

«Қазгидромет март ойидан бошлаб ҳафталик асосий гидрологик прогнозларни тақдим этади. Бундан ташқари, сув тошқини хавфи 2-3 кун олдин эълон қилинади», - деди Мағзум Мирзағалиев.

Юқорига