Об-ҳаво
Астана -22 °С
Алматы -2 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Сингапурда Денге безгагидан тарихдаги энг юқори ўлим даражаси қайд этилди

15 Октябрь 2020 10:21

SINGAPÝR. Kazinform – Сингапурда Денге безгагидан тарихдаги энг юқори ўлим даражаси қайд этилди, деб хабар беради Kazinform.

The Straits Times нашрининг ёзишича, йил бошидан бери 28 киши вафот этган.

Бундан ташқари, бу йил шаҳар тропик безгак касаллиги бўйича энг юқори кўрсаткичга эга. 31 мингдан ортиқ одам тропик безгак билан касалланган.

Мамлакат барқарор ривожланиш ва атроф-муҳит бўйича вазири Десмонд Лининг сўзларига кўра, «касалликнинг авж нуқтаси июль ойида бўлган. Ўша пайтда ҳафтасига камида 1,7 минг одам безгак билан касалланган».

Вазирнинг сўзларига кўра, «ҳозирда бу кўрсаткич ҳафтасига ўртача 500 та ҳолатга камайган».

Денге - бу асосан тропик ва субтропик минтақаларда учрайдиган вирусли инфекция. Унинг аломатлари иситма, кўнгил айниш, тошма, бош ва бел оғриғи.

Калит сўзлар: Хориж,
Юқорига