Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Швейцария эмланмаганлар учун бепул ПЗР текширувини тўхтатади

19 Август 2021 12:50

BRUSSELS. Kazinform - Швейцария ҳукумати ПЗР тестлари учун тўловларни жорий этиш орқали аҳолини эмлаш кампаниясини рағбатлантириш чораларини кўрмоқда, деб хабар беради Kazinform махсус мухбири.

Эмланмаган ва COVID-19 эмлаш сертификати талаб қилинадиган оммавий тадбирларга боришни истаган Швейцария аҳолиси 1 октябрдан бошлаб ПЗР текшируви учун пул тўлаши ёки эмланишлари керак, дейилади ҳукумат матбуот релизида.

Швейцарияда кунлик инфекциялар сони 2 мингдан ошди, чоршанба куни 2,120 та янги COVID-19 юқтириш ҳолати қайд этилди.

Швейцария аҳолисининг 50 фоизидан озроғи тўлиқ эмланган, бироқ эмлаш даражаси 11 июлдан бери ўзгармаган. Мамлакатнинг Федерал бошқарув кенгаши аҳолини фаолроқ эмлашга чақирди.

«Швейцарияда яшовчи ҳар бир киши қачондир COVID-19 вирусини юқтиришини олсак, Федерал Кенгаш инфекция ҳолатлари, касалхоналарга ётқизиш ва ўлимнинг кўпайиши муқаррар деб ҳисоблайди. Оддий ҳаётга қайтиш эмланганлар сонини сезиларли даражада кўпайтиришни талаб қилади», - дейилади ҳисоботда.

Швейцария Соғлиқни сақлаш вазири Ален Берснинг айтишича, мамлакат ҳозир пандемиянинг «нормаллашуви« даврига кирган. Бироқ, коронавирус чекловлари ҳеч бўлмаганда сентябр ойининг бошига қадар, ҳукумат эпидемиологик вазиятни қайта кўриб чиққунча сақланиб қолади.

Швейцария ҳукумати мактабларда, компанияларда ва соғлиқни сақлаш муассасаларида оммавий тестларни молиялаштиришни давом эттиради, лекин оммавий тадбирларда қатнашадиган одамлар учун «қулай тестлар» учун пул тўлашни тўхтатмоқчи.

Бу 12 ёшгача бўлган болаларга ёки тиббий сабабларга кўра эмлаш мумкин бўлмаган одамларга тааллуқли эмас.

Швейцария ҳукуматининг айтишича, пандемия билан курашишнинг келгуси стратегияси эмлашдан бош тортган одамларни ҳимоя қилишдан кўра, шифохона тизимидаги босимнинг олдини олишга қаратилади.

Муаллиф: Арнур Рахимбеков


Калит сўзлар: Дунё, Тиббиёт,
Юқорига