Об-ҳаво
Астана -18 °С
Алматы 1 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Швецияда номаълум нарса билан қуролланган йигит 8 кишига жароҳат етказди

4 Март 2021 11:15

STOKGOLM. ТАСС - Kazinform – Швеция жанубидаги Ветланд шаҳарчасининг саккиз нафар аҳолисига номаълум нарса билан қуролланган шахс ҳужум қилди. Бу ҳақда Kazinform ТАССга асосланиб хабар беради.

Воқеа жойига етиб келган полиция жиноятчига қарши қурол ишлатган. «Ветленддаги ҳужум террористик ҳаракат деб ҳисобланади», - дейилади баёнотда. Жароҳат олган ҳужумчи касалхонага етказилган.

Унинг соғлиғи ҳақида маълумот йўқ, тахминларга кўра у тахминан 20 ёшда. Полиция тажовузкор нима билан қуролланганига аниқлик киритмади. Айни пайтда ҳуқуқ ҳимоячилари унинг шериклари бўлмаган деб ҳисобламоқда.


Калит сўзлар: Европа, Хориж,
Юқорига