Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Швеция қироли ва қироличаси коронавирус юқтирган

5 Январь 2022 09:29

STOKGOLM. EURONEWS - Кazinform - Швеция қироли Карл ХVI Густав ва қиролича Сильвия коронавирус билан касалланган, дея хабар беради Кazinform Euronewsга таяниб.

«Уч дозада тўлиқ эмланган қирол ва қироличада енгил аломатлар бор, ўзларини яхши ҳис қилмоқда», - дейилади қироллик саройи баёнотида.

Эр-хотин қирол ва қиролича амалдаги қоидаларга мувофиқ уйда изоляция қилинган. Мутахассислар ҳозирда инфекция занжирини кузатишмоқда.

Карл ХVI Густав ва Сильвия Шветсия қироллик оиласининг коронавирус билан касалланган биринчи аъзолари эмас. 2020 йилнинг кузида қиролнинг ўғли шаҳзода Карл Филипп ва унинг рафиқаси малика София ковид билан касалланган эди. 2021 йилнинг баҳорида валиаҳд малика Виктория ва шаҳзода Даниэль вирус юқтирган. Бироқ, уларнинг ҳеч бири жиддий касал бўлмади.

Швецияда пандемия бошланганидан бери 1,3 миллиондан ортиқ одам ковид билан касалланган. Уларнинг 15 мингдан ортиғи вафот этди.

Калит сўзлар: Тиббиёт, Европа,
Юқорига