Об-ҳаво
Астана 0 °С
Алматы 3 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Шри-Ланка соҳилларида нефть ортилган супертанкер ёниб кетди

4 Сентябрь 2020 15:21

KOLOMBO. Kazinform – Пайшанба куни Шри-Ланканинг шарқий қирғоғида нефть супертанкери ёниб кетди. Расмийлар нефт ортилган танкерни қирғоққа яқинлаша бошлагандан сўнг уни шатакка олишни бошладилар, деб хабар беради Kazinform Reuters агентлигига асосланиб.

Тахминан 2 миллион баррель нефт ортилган New Diamond танкеридаги ёнғин давом этмоқда. Танкер бортида 23 экипаж аъзоси бўлган, улардан бири вафот этган, қолганлари қутқарилди.

Кемадан нефть тўкилганлиги ҳақида хабар йўқ. Ёнғинни учиришга Россия денгиз флоти ва Ҳиндистоннинг қирғоқ қўриқлаш кемалари жалб қилинган.



Калит сўзлар: Хориж,
Юқорига