Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Шинжонда бир кунда 500 мингга яқин одам коронавирусга қарши тест синовидан ўтди

17 Август 2021 11:32

BEIJING. Kazinform-Хитойнинг Шинжон-Уйғур мухтор тумани Боро-Тала-Мўғул мухтор провинцияси расмийлари бир кунда 500 минг маҳаллий аҳолини коронавирусга қарши тест синовидан ўтказди.

Бу ҳақда душанба куни маҳаллий соғлиқни сақлаш қўмитаси раҳбари Сун Тао маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бир кун ичида Хитойнинг шимоли-ғарбидаги Шинжон-Уйғур автоном туманидаги Боро-Тала-Мўғул автоном провинцияси деярли барча аҳолиси коронавирусга қарши тест топширишди. Унинг аҳолиси 500 мингга яқин. Якшанба куни шимолдаги Алашанькоу шаҳри маъмурияти нуклеин кислотасининг стандарт синови пайтида уч кишини асемптоматик коронавирус учун, сўнгра оммавий синовдан ўтказди. Ўша куни вирус билан касалланган учта асемптоматик бемор ва улар билан яқин алоқада бўлган 88 киши карантинга олинди.

Провинция соғлиқни сақлаш қўмитасининг хабар беришича, 16 август соат 08:00 ҳолатига кўра, барча тест натижалари манфий бўлган. Ҳаммаси бўлиб 498 минг киши танланди, шу жумладан 15 мингдан ортиқ Алашанькоу аҳолиси. Ҳозирда Аланшанькоуда COVID-19 синовининг иккинчи босқичи бошланди.

Якшанба кунидан бошлаб Алашанькоуда учта асемптоматик ташувчи аниқланганидан кейин карантин чоралари кучайтирилди. ОАВ хабарларига кўра, «Алашанькоунинг асосий ҳудудларини ёпиқ тарзда бошқариш жорий қилинган», шунингдек, «чегарадаги барча жараённи ёпиқ циклда бошқариш» ва импорт қилинадиган товарларни яхшилаб дезинфеция қилиш билан боғлиқ чора –тадбирлар кучайтирилди.

16 август соат 24:00 ҳолатига кўра, Шинжонда коронавирус инфекцияси ва бошқа асемптоматик ташувчиларнинг янги ҳолатлари аниқланмаган.

Алашанькоу - Евросиё трансконтинентал кўпригининг муҳим транспорт маркази бўлган қуруқликдаги энг йирик ўтиш жойи.

Охирги маълумотларга кўра, Хитойда коронавирус билан касалланган 2 мингга яқин бемор касалхонага ётқизилган. Бутун мамлакат бўйлаб «дельта» штаммининг бошланишидан бери эпидемиологик хавфнинг энг юқори даражаси 29 турар -жой массивида ва ўртача даражаси 100 га яқин ҳудудда қайд этилган.

Муаллиф: Руслан Сулейменов


Калит сўзлар: Тиббиёт, Дунё,
Юқорига