Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Шимолий ва Жанубий Корея баллистик ракеталарни синовдан ўтказди

16 Сентябрь 2021 10:42

NUR-SULTAN. Kazinform - Шимолий ва Жанубий Корея бир неча соат оралиғида баллистик ракеталарни синовдан ўтказди, бу КХДР ядровий муаммоси бўйича музокаралар тўхтатилгани ва ярим оролда қурол –яроғ оммавий ишлаб чиқарилиши кўпайганидан далолат беради, деб хабар беради Kazinform BBCга таяниб.

Шимолий Корея мамлакат марказидаги полигондан Япон денгизига иккита ракета учирди, бу олти ой ичида биринчи марта юз берди ва БМТ Хавфсизлик Кенгаши қарорларини яна бир бор бузди.

Бу орада Хитой ва Жанубий Корея Ташқи ишлар вазирлари Ван И ва Чон Ий- йонг Сеулдаги минтақавий вазиятни муҳокама қилишди.

Бир неча соатдан кейин, худди шу куни, 15 сентябрда, Жанубий Корея SLBM деб номланувчи сув ости кемасидан учирилган биринчи ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказди.

Шундай қилиб, у бундай қуролга эга бўлган дунёдаги еттинчи мамлакат бўлди. Ракета учирилиши олдиндан эълон қилинган ва бу Пхенянь ҳаракатларига жавоб эмас.

КХДРнинг «ракета ўйини» кимга қаратилган?

Синовни кўриб, Жанубий Корея Президенти Мун Чжэ Ин ўз мамлакати энди «Шимолий Корея провокациясига қарши самарали воситага» эга эканлигини айтди.

Унинг айтишича, Жанубий Корея ҳар доим Шимолий Кореяни ортда қолдириш учун ҳарбий дастурларини кенгайтиради.

Шимолий Корея давлат ахборот агентлиги ЦTAК, Ким Чен Иннинг опаси Ким Е Ченга иқтибос келтирган ҳолда, Мун Чжэ Иннинг сўзлари «мантиқсиз, афсусланарли ва муносабатлар бузилишига олиб келади», деб айтди.

Жанубий Корея Қуролли Кучлари Бош штаб бошлиқлари маълумотларига кўра, Шимолий Кореянинг иккита ракетаси океанга тушишидан олдин 60 км баландликда тахминан 800 километр учган.

Жанубий Корея ва AҚШ улар қандай турга мансублигини аниқлаш учун биргаликда таҳлил ўтказмоқда.

Душанба куни кечқурун Шимолий Корея узоқ масофали қанотли ракетанинг янги турини синовдан ўтказди.

Калит сўзлар: Дунё,
Юқорига