Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Шимолий Корея сув ости кемаси билан баллистик ракета учирганини тасдиқлади

20 Октябрь 2021 15:30

MOSKVA. TASS - Kazinform - Корея Халқ Демократик Республикаси (КХДР) 19 октябр куни сув ости баллистик ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказганини тасдиқлади. Бу ҳақда чоршанба куни Корея марказий телеграф агентлиги (KOTA) маълум қилди, дея хабар беради Kazinform Россиянинг ТASS ахборот агентлигига таяниб.

«Янги баллистик ракета мамлакат мудофаа технологиясини ривожлантиришга ва Ҳарбий-денгиз кучларининг сув ости кемалари имкониятларини кенгайтиришга катта ҳисса қўшади», - деб ёзади YONHAP КОТA агентлигига таяниб.

Aгентлик маълумотларига кўра, Президент Ким Чен Ин ракета синовида қатнашмаган. Aввалроқ, Жанубий Корея Бош штаб бошлиқлари Шимолий Корея сешанба куни эрталаб ўзининг шимолий -шарқий соҳилига баллистик ракета учирганини маълум қилган эди. Бу йил бошидан буён саккизинчи синов.

Япония бош вазири Фумио Кисида журналистларга Пхеньян иккита ракета учириши мумкинлигини айтди.

Калит сўзлар: Дунё,
Юқорига