Об-ҳаво
Астана -2 °С
Алматы 4 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Шифокорларга 73,7 млрд тенгедан ортиқ ёрдам пули тўланган

24 Сентябрь 2020 14:35

NUR-SULTAN. Kazinform – Ижтимоий тиббий суғурта жамғармаси тиббиёт ходимлари ва эпидемияга қарши курашда иштирок этган мутахассисларга ёрдам пули тўлашни давом эттирмоқда. Бу ҳақда фонд бошқаруви раиси Болат Токежанов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Жамғарма эпидемияга қарши курашда иштирок этган тиббиёт ходимлари ва мутахассисларга ёрдам пули тўлашни давом этмоқда. Март-август ойларида 73,7 миллиард тенге миқдорида ёрдам пули тўланди», - деди Б. Токежанов Марказий алоқа хизматида.

Унга кўра, август ойи якунлари бўйича Жамғарма COVID-19га ёки вирусли пневмонияга қарши курашда иштирок этган 66 минг тиббиёт ходимига тахминан 17 млрд тенге тўлаган.


Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Калит сўзлар: ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ижтимоий ёрдам,
Юқорига