Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Шавкат Мирзиёев ўзбекистонликларни фаол эмланишга чақирди

29 Июль 2021 11:31

TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистон Президенти эпидемиологик вазият тобора кучайиб бораётгани сабабли аҳолини фаол равишда эмланишга чақирди. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Мени дунёнинг етакчи олимларининг тадқиқотлари қизиқтирди: уларнинг тахминларига кўра коронавирус пандемияси 10 йил давом этади. Биз ушбу вирус билан яшашни ўрганишимиз керак. Касалликнинг тарқалиши кучайган. Бундай қийин вазиятда фуқаролардан дадил қарорлар қабул қилиш талаб этилади, шунинг учун ҳаммани эмлаш керак «, деди Ўзбекистон Президенти.

Унинг таъкидлашича, ҳукумат ҳар бир фуқаро учун курашади ва шу мақсадда зарур маблағни сарфлайди. Шунингдек, у фуқаролар ўз ҳаёти ва соғлиғи учун жавобгар эканлигини эслатди. «Эмланганлар тўрт кун ичида касалхонадан чиқарилмоқда, эмланмаганларда эса касаллик жуда оғир кечмоқда. Ҳа, сиз вакцинани олганингиздан кейин ҳам хасталикка чалинишингиз мумкин, аммо бу ҳолда ккасаллик енгил ўтади «, - деди Шавкат Мирзиёев.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондаги эпидемиологик вазият кескинлашгани сабабли карантин чоралари 28 июлдан бошлаб кучайтирилди. 17 июл куни Коронавирус бўйича махсус комиссия 18 ёшдан ошган фуқароларни савдо, умумий овқатланиш, хизмат кўрсатиш ва таълим соҳаларида, шунингдек, ҳарбий ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини мажбурий эмлашни амалга оширишга қарор қилди. Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Парламенти меҳнатга лаёқатли аҳолини мажбурий эмлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқда.

Муаллиф: Мадибек Жанибеков


Калит сўзлар: Марказий Осиё, Вакцина, Тиббиёт,
Юқорига