Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Шарқий Хитой денгизида кемалар тўқнашиб, тўққиз киши бедарак йўқолган

13 Август 2021 16:10

HANCHZHOU. SINHUA-Kazinform - Пайшанба куни Хитойнинг Чжецзян провинсиясидаги Чжоушань шаҳри соҳилида балиқчи қайиқ юк кемаси билан тўқнашиб, 9 киши бедарак йўқолган, деб хабар беради Kazinform Sinhuaга таяниб.

Тўқнашувдан кейин балиқчи қайиқ чўкиб кетган, бортдаги экипажнинг тўққизта аъзоси сувга оқиб кетган. Улардан биттаси воқеа жойида қутқарилган, қолган тўққиз киши бедарак йўқолган.

Денгиз қутқарув маркази воқеа жойига 7 та патрул катери ва қутқарув қайиғини юборди. Йўқолган экипаж аъзолари қидирилмоқда

Калит сўзлар: Хориж,
Юқорига