Об-ҳаво
Астана 7 °С
Алматы 14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Шардара балиқ маҳсулотлари Европада ва АҚШда машҳур

24 Сентябрь 2020 13:19

SHARDARA. Kazinform – Шардара балиқ маҳсулотлари Европада машҳур. Бу ҚР Экология, геология ва табиий ресурслар вазирлиги томонидан ташкил этилган пресс-турда маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Туркистон вилоятининг Шардара туманида балиқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган «Хамит» қишлоқ хўжалиги кооперативининг раҳбари Бақитжан Серманизов ўз корхонаси фаолияти тўғрисида гапириб берди.

«Бизнинг кооперативимиз 2006 йилда ташкил этилган. Заводимиз йилига 6 миллион тонна балиқ маҳсулотини қайта ишлашга қодир. Ўтган йили биз 1900 тоннадан ортиқ тайёр маҳсулот ишлаб чиқардик, шундан 1300 тоннаси экспорт қилинди ва 25% ички бозорда сотилди», - деди Бақитжан Серманизов.





Шунингдек, у қайси балиқ маҳсулотлари чет элда машҳурлигини айтди.






«Европада бизнинг завод томонидан чиқариладиган судак филеси жуда машҳур, у нафақат Европага, балки Канадага ва АҚШга ҳам экспорт қилинмоқда. Россия, Украина ва Исроилга қуритилган балиқларни сотамиз», - деди Бақитжан Серманизов.






Муаллиф: Серик Сабеков

Юқорига