Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг Душанбедаги норасмий учрашуви фотосуратлари эълон қилинди

19 Сентябрь 2021 12:05

DUSHANBЕ. Kazinform - ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг Душанбедаги норасмий учрашуви фотосуратлари эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform.

Фотосуратларни Қозоғистон президенти матбуот котиби Берик Уали Fasebook даги саҳифасида эълон қилди.







Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Душанбеда КХШТ ва ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг қўшма йиғилишида иштирок этди.

Қозоғистон Президентига кўра, КХШТ ва ШҲТга аъзо давлатлар янги афғон расмийлари билан норасмий мулоқот бошлаши керак.

Давлат раҳбари, шунингдек, бу йил ШҲТ учун алоҳида йил бўлганини ва бундан йигирма йил олдин тарихий қадам қўйилганини, яъни ШҲТни тузиш тўғрисидаги Декларация қабул қилинганини таъкидлади.

Қозоғистон Президентининг айтишича, ХХI аср бошларида ташкил этилган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти бутун дунёга Евроосиё минтақаси халқлари хавфсизлиги ва фаровонлиги учун самарали ҳамкорлик қилиш бўйича жамоавий иродасини намойиш этди.





Калит сўзлар: Дипломатия, Марказий Осиё, Халқаро алоқалар,
Юқорига