Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

ШҲТ раислиги Тожикистондан Ўзбекистонга  ўтади

13 Сентябрь 2021 16:23

TASHKENT. Kazinform - 16-17 сентябр кунлари Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов бугунги брифингда маълум қилди, деб хабар беради Kazinform UzAга таяниб.

Ўтган йили пандемия сабабли ШҲТ саммити онлайн форматда ўтказилган эди. Бу сафар давлат раҳбарлари бевосита йиғилмоқда. ШҲТнинг ушбу саммити Ташкилот тузилганининг 20 йиллиги нишонланаётган бир пайтга тўғри келмоқда.

17 сентябрь куни давлат раҳбарларининг йиғилиши ўтказилади. Саммит якунида ШҲТга раислик Тожикистондан Ўзбекистонга ўтади.

Ўша куни янги форматдаги «Шанхай ҳамкорлик ташкилоти – Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти» учрашуви бўлиб ўтади. Унда томонлар Афғонистондаги вазиятни муҳокама қиладилар, – деди Шерзод Асадов.


Калит сўзлар: Марказий Осиё,
Юқорига