Об-ҳаво
Астана 1 °С
Алматы 3 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Семипалатинск собиқ ядро полигонида ўсимликлар устида тажриба ўтказилмоқда

21 Июль 2020 15:16

KURCHATOV. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Миллий ядро маркази тритийнинг атроф-муҳитга таъсири, унинг ўсимликларда тўпланиши ва қайта тақсимланиш жараёнларини тадқиқ қилишда давом этмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири Курчатов шаҳрининг ички сиёсат бўлимига таяниб.

Ҳокимлик вакилларининг билдиришича, тажриба турли қишлоқ хўжалик экинлари устида ҳам, сунъий равишда яратилган иссиқхона шароитида ҳам, Семипалатинск ядро полигонининг тритий билан ифлосланган натур шароитида ҳам ўтказилмоқда.

«Техноген тритий - бу водороднинг радиоактив изотопи бўлиб, у нафақат нафас олиш жараёнида, балки озиқ-овқат, хусусан, ўсимлик маҳсулотлари орқали ҳам инсон организмига кириб боришга қодир. Афсуски, бугунги кунга қадар, умумий қабул қилинган методикаларда тритийнинг сув таркибидаги дозасигина ҳисобга олинади, аммо унинг органик моддалар таркибидаги хавфи кўпинча инобатга олинмайди», - дейилади шаҳар ички сиёсат бўлими баёнотида.






Жорий йилнинг июнь ойида собиқ Дегелен ядровий синов полигони ҳудудида яна бир тажриба ўтказилди. Тажрибавий ўсимлик қишлоқ хўжалиги экини - салат (Lactuca Sativa) эди.

Олинган натижалар асосида тритийнинг ўсимликларга ҳаводан ўтиш параметрлари тўғрисида маълумотлар йиғади. Улардан кейинчалик ҳосил етиштириш сифатини баҳолашда ва аҳоли учун хавфсиз дозани ҳисоблашда фойдаланиш мумкин.













Маълумот учун : Семей ядро полигони собиқ СССРнинг энг катта ядро полигонларидан бири эди. Унда 1949 йилдан 1989 йилгача камида 468 та ядро синови ўтказилиб, экологияга, минглаб одамлар ҳаёти ва саломатлигига жиддий зарар етказилди. Полигон 1991 йил 29 августда Қазақ ССР Президенти Нурсултон Назарбоевнинг Фармони билан тугатилди.

Калит сўзлар:
Юқорига