Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

«Сайхун»  ўзбек ва қозоқ ёшлари фестивали бўлиб ўтмоқда

24 Декабрь 2021 10:56

TASHKENT. Kazinform - ЎзбекистоннингСирдарё вилоятида «Сайхун» ёшлар фестивали бўлиб ўтмоқда.Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.

Вилоятдаги миллий-маданий марказлар вакиллари, ёшлар иштирокида Тошкент вилоятидаги «Ғишкўприк» чегара постида бир гуруҳ қозоғистонлик ёшлардан иборат делегация тантанали кутиб олинганлиги маълум қилинмоқда.





Таъкидланишича, «Сайхун» ёшлар фестивали доирасида ўтказилаётган «Дўстлик» форуми меҳмонлари – қозоғистонлик ёшлар Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрига борди.





Шунингдек, форум иштирокчилари ғазал мулкининг султони Алишер Навоий ҳайкали пойига гул қўйди. Вилоят мусиқали драма театри фойесида ўзбек-қозоқ халқлари тарихи ва қадриятларига бағишланган тақдимот ўтказилди. «Дўстлик кўприги» шиори остида ташкиллаштирилган концерт дастури намойиш этилди.




Қозоғистон делегацияси Сирдарё вилояти ҳокими, сенатор Ғофуржон Мирзаев билан учрашди ва Ўзбекистон ҳамда Қозоғистон давлатлари ўртасидаги ўзаро дўстлик ва ҳамкорлик муносабатлари хусусида суҳбатлашдилар.

Истеъдодли ёш ижодкорлар икки миллат ижодидан мушоира уюштириб, бахшичиликда дўстона беллашди.

– Форумдан катта таассурот олдик, – дейди Ерасыл Толебаев. –Дўстлигимизни янада мустаҳкамлаб, икки давлатнинг ўзаро дўстлик ва ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқишда биз, қозоғистонлик ёшлар ҳам муносиб ҳиссамизни қўшамиз. Сизлар бошлаб берган «Дўстлик» форуми халқларимиз ўртасида ҳақиқий дўстлик кўприги бўлиб хизмат қилади.













Калит сўзлар: Мажилис, Марказий Осиё,
Юқорига